14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:46
Жамият 👁 418

55-сонли мактабда “Уч авлод учрашуви” номли тадбир ўтказилди

55-сонли мактабда “Уч авлод учрашуви” номли тадбир ўтказилди

Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш миллий-маънавий қадриятларимиздан бири саналади. “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Кексалар – хонадонларимиз фаришталари” каби ҳикматлар ҳам бежизга яратилмаган. Чунки катта ҳаётий тажрибага эга бўлган нуроний отахон ва онахонларимизнинг ўгит ва насиҳатлари, уларнинг дуолари биз ҳаётда эришаётган муваффақиятларимизнинг илҳомчисидир. Шу боис, пир-у бадавлат отахон ва онахонларимиз ҳамиша халқимиз ҳамда давлатимиз эъзозида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳар йилнинг ноябрь ойи юртимизда “Кексалар учун туризм ойлиги” сифатида белгиланган.

Ойлик доирасида кекса ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли ижтимоий лойиҳалар амалга оширилади, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирилади. Ойлик давомида мамлакатимиздаги барча туман ва шаҳарлардаги масъуллар иштирокида саёҳат қилиш истагини билдирган кексалар ва ногиронлар рўйхатлари шакллантирилиб, уларнинг мазмунли саёҳат қилишлари учун зарур шароитлар яратилмоқда. Бундан ташқари, овул ва маҳаллаларда, жамоат ташкилотлари ҳамда таълим-тарбия муассасаларида кўпни кўрган нуроний отахон ва онахонлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбирлари ташкил этилиб, унда юзлаб ёшларнинг иштироки таъминланаётгани барчага манзур бўлмоқда.

Жорий йилнинг 14 ноябрь санасида Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 55-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат”, “Қаҳрамонлар хотираси мангудир” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Зокиржон Саъдуллаев, Мудофаа Вазирлиги фахрийлари Эндирбой Ўрозбоев, Илҳом Ердашев, Миллий гвардия ходими Нурлан Ўрозбоев, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг Амударё тумани бўлими аъзолари Мамбатсолий Абдуллаев, Озод Хўжаниёзов, Қадамбой Эримбетов, Анвар Қўшбоев, 55-сонли мактабнинг чақириққа қадар бошланғич таълим раҳбари Нурбек Ўрозбоевлар ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда Мудофаа Вазирлиги фахрийлари Илҳом Ердошев ва Эндирбой Ўрозбоевлар ўзларининг жанговор ҳарбий хизмат даврлари, она Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишдаги сафдошларининг мардлик ва жасоратлари, шунингдек, Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли касбнинг масъулияти хусусида сўз юритиб, Миллий Армиямизнинг куч ва салоҳияти тўғрисидаги ўқувчи-ёшларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб бердилар.

Тадбирнинг “Қаҳрамонлар хотираси мангудир” деб номланган қисмида ўқувчи-ёшлар Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг Амударё туман бўлими аъзолари – собиқ Афғонистон уруши иштирокчилари билан дилдан суҳбат қурдилар.

Бундан 35-40 йил аввал Афғонистон давлати ҳудудида кечган аёвсиз жангларда қаҳрамонлик ва мардлик намуналарини кўрсатган фахрий жангчилар бугун нуроний ёшга етишган. Улар айни пайтда кексалик гаштини сураётган бўлишсалар-да, ҳамиша ёшлар даврасида, маънавий-маърифий суҳбатлари орқали ёш авлодни Истиқлол ғояларига, миллий-маънавий қадриятларимизга даъват этиб келишади.

Мазкур тадбирда ҳам собиқ фахрий-жангчилар Афғон урушида шаҳид кетган амударёлик қаҳрамон юртдошларимиз билан боғлиқ хотиралари ҳақида ёшларга сўзлаб бердилар. Шу билан бирга бугунги тинч-фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, Она Ватанга муносиб, билимли, юксак маънавиятли инсонлар сифатида камол топишга интилиб яшаш ҳар бир ёшнинг зиммасидаги бурч ва масъулияти эканлигини таъкидладилар.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар нуроний отахонларнинг ўгит ва насиҳатлари, уларнинг жанговор фаолиятлари ўзлари учун ибрат ва намуна бўлажагини таъкидладилар.

Самимий руҳда, нуронийлар билан дилдан суҳбат тарзида ўтган “Уч авлод учрашуви” тадбири ўзининг маънавий-маърифий, тарбиявий аҳамияти билан ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019