17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 00:20
Жамият 👁 478

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – ЭНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШ

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ – ЭНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШ

Коррупция — бу ўзига хос мураккаб ижтимоий-иқтисодий-сиёсий ҳодиса бўлиб, жамият тараққиётининг муҳим омиллари бўлмиш тинчлик, осойишталик, фаровонлик, адолат, қонун устуворлиги каби ижтимоий-ҳуқуқий қадриятларни йўқ қилади, миллий хавфсизлигимизга таҳдид солади. Коррупция ортидан келиб чиқадиган барча оқибатлар мамлакат ривожига улкан тўсиқни пайдо қилади.

Яширадиган жойи йўқ, бугунги ҳаётимизга оғриқ бериб турган коррупция аталмиш бу яра — жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Коррупционернинг ягона мақсади эса битта: пора олиб, бериб ва унда воситачилик қилиб, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, мансаб ваколатидан четга чиқиб, фойдаланиб,  талон-тарож қилиб, давлат қонунларини ҳар қандай йўл билан айланиб ўтиб, коррупцион жиноятлари ортидан катта миқдорда моддий бойликларга эга бўлишдир. 

Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгурди. Буни сўнгги йилларда соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупцияни олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин.  

Мамлакат тараққиётининг энг муҳим йўналишлари белгиланган Ҳаракатлар стратегиясининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишида бевосита коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган.

Барча соҳалар қатори суд соҳасида ҳам коррупция иллатларини йўқ қилиш ва унинг ривожланишига йўл қўймаслик мақсадида коррупциявий ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш, уларга чек қўйиш, унинг оқибатларини, шунингдек, унга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш муҳим вазифалардан биридир. Айниқса, коррупцияга қарши курашишда уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш, яъни унинг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар вақт ва натижадорлик нуқтаи назаридан анча самарали ҳисобланади. Шу боис, соҳада коррупцияга қарши қаратилган ташкилий ва ҳуқуқий асосларни яратиш, мавжудларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ва унга қатъий риоя қилиш, зарур маънавий-маърифий тадбирларни, шу жумладан фуқароларнинг ушбу соҳадаги билимини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш кутилган натижаларга эришишга имкон яратади.

Ўзбекистон Республикасида 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунда бу иллатга қарши курашнинг ҳуқуқий механизми яратилган бўлиб, у давлат ва жамият тақдири, халқ келажагига, қолаверса, ҳар бир фуқарога дахлдор бўлган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳам ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “Ислоҳотларимиз самараси кўп жиҳатдан 4 та муҳим омилга, яъни — қонун устунлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ. Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”. Дарқақиқат, коррупцияга қарши курашиш фақат ҳуқуқий жавобгарликни белгилашдан иборат эмас. Бунинг учун, қонун устунлигини таъминлайдиган механизмларни кучайтириш ва давлат органларининг институционал салоҳиятини ҳам кучайтириш зарур. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, бугунги кунда қонун ҳужжатларида суд-ҳуқуқ соҳасида коррупцияга барҳам бериш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги мақсад ва вазифалари аниқлаштирилди. “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги, “Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.  Шунингдек, чинакам мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш, унинг нуфузини ошириш ҳамда судьялар мустақиллигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди, уларни танлаш, тайинлаш тизими такомиллаштирилди. Судьялар мустақиллигини таъминлаш ва суд тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди.

Судьялар олий кенгаши таркибида судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилди. “Ибратли судья” мукофоти жорий этилди. Суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди. Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб боришни йўлга қўйиш, судьяликка номзодларни танлаш ва тайинлаш тартиби ҳамда судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш белгиланди; бешинчидан, “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак”, деган халқчил тамойил асосида барча поғонадаги мансабдор ва масъулларнинг одамлар ичига кириб бориш, уларнинг муаммоларини уйма-уй юриб ҳал этиш тизимининг жорий этилгани коррупцияга қарши курашишда ўзининг самарасини бера бошлади.

Б.Досымбетов, Нукус туманлараро маъмурий суди раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026