15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 01:11
Жамият 👁 282

СОБИҚ СИНФДОШЛАР 50 ЙИЛДАН СЎНГ УЧРАШДИЛАР

СОБИҚ СИНФДОШЛАР 50 ЙИЛДАН СЎНГ УЧРАШДИЛАР

Инсон ҳаётида шундай бир оний лаҳзалар борки, бу лаҳзалар ўзининг гўзаллиги, ўчмас, ширин таассуротларга бойлиги билан барча учун бирдай қадрли. Бу – беғубор ва бетакрор болалик! Жўшқин, ўйинқароқ, шумликлари ҳам ўзига ярашган такрорланмас дамларни инсон шунинг учун ҳам умр бўйи қўмсаб, соғиниб яшайди. Гарчи у олис йилларни ортга қайтариб бўлмаса-да, болаликдаги қадрдон дўстлар даврасида ўзини болалардай ҳис этиб, шодланади, ҳаёт ташвишларини бир зум бўлса-да унутиб, беғубор, самимий суҳбатлар қуришдан завқланади.

Амударё туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабини 1974 йилда битирган собиқ синфдошларнинг 50 йилдан кейинги дийдорлашув кечасида бўлганимизда инсон ўз умрида ҳеч нарсага алишмайдиган болалик хотираларининг орадан шунча йиллар ўтса-да, нақадар азиз ва қадрлилигини ҳис этдик. Ёшлари 70ни қоралаб қолган, ҳар бири бир этак невара-чеваранинг бобо ва бувижонлари бўлган, юзларида нуронийлик акс этиб турган отахон ва онахонлар ўртасидаги самимият чўғидан кўнгилларимиз нурланди.

Собиқ синфдош дўстлар дийдорлашув маросими аввалида ўзлари таълим-тарбия олган муқаддас даргоҳ – 8-сонли мактабга ташриф буюрдилар. Синфхоналардаги жимжитлик оғушида собиқ синфдошлар бу масканда бундан 50 йил аввал ўқувчи-ёшларга илм сирларини ўргатган, фарзандларидай азиз бўлиб қолган шогирдларини мустақил ҳаётга йўллаб, уларга баланд парвозлар тилаб қолган устозлари, Аллоҳ раҳмат қилсин, Париза Дўсимбетова, Абдулла Ўрозметов, Бозорбой Жумамуродов, Эриммат Матчонов, Шукуржон Худойберганова, Давлат Жумамуродовлар билан боғлиқ азиз хотираларини ёдга олдилар.

Хидир Бобожонов, Давлат Ражабов, Раҳим Қосимов, Қурбонбой Жумамуродов, Нурулла Абдуллаев, Янгибой Жапақов, Ўрозбой Қурбонбоев каби устозларни эҳтиром билан эсладилар. Қурол Тўраев, Йўлдош Хўжанов, Султон Юсупов, Абдулла ва Иброҳим Эшниёзовлар, Ортиқбой Бобожонов, Бекмат Отажонов, Майдагул Мамбетжонова, Одил Ражабов, Жумабой Қурбонбоев сингари устозларининг жонкуярликлари туфайли ҳаётда ўз ўринларини топганларини алоҳида эътироф этишиб, марҳум устозлари руҳларига Қуръон оятларидан тиловатлар қилдилар.

Шундан сўнг, ўзлари таълим олган синфхоналардаги парталарга ўтиришиб, турли сабабларга кўра ҳаётдан эрта кетган собиқ синфдошлари хотираси олдида бир дақиқа сукут сақлашиб, улар билан боғлиқ болалик ва ўсмирлик хотираларини ёдга олишди. Бир-бирларини ғойибона соғинган дўстлар орасидаги камчиликни тўлдиргулик сўз топилмади.

Бўш парталар орасида нигоҳлар гирён,

Ўрозматни, Раҳимбойни излаб толдилар,

Маткарим-у Ўринбой ва Озодлар бир ён,

Қайда, деб Бозоргул, Жумагул-у Қубалар?

Дўстларнинг қатори бузилмасин энди, деб, синфдошлар жам бўлиб қилди дуолар.

Шундан сўнг, синфдош дўстлар марҳум дўстлари қабрларини зиёрат қилишиб, дунёдан бевақт ўтиб кетган дўстлари руҳларини шод қилиш мақсадида “Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсапаев иштирокида хотира маросими ташкил этдилар ва хайр-эҳсон тадбирларини амалга ошириб, ҳақларига дуои-фотиҳа қилдилар.

Собиқ синфдош дўстларнинг 50 йилдан кейинги дийдорлашув маросими Манғит шаҳрининг энг сўлим ва баҳаво гўшаси – истироҳат боғидаги “Олтин сарой” тантаналар ва маросимлар мажмуасида давом этди.

Файзли дастурхон атрофидаги самимий ва дилкаш гурунглар мусиқий лаҳзаларга уланиб, бири-биридан ёқимли куй ва қўшиқлар кўнгилларга ором бағишлади. Орадан шунча йиллар ўтиб ҳам оҳори тўкилмаган самимият, қадрдонлик туйғулари ҳоким бўлган собиқ синфдошлар даврасида шу куни меҳр гуллади, мактаб бўсағасидан полопонлардай учиб, ҳаётнинг турфа хил чаманларидан бахт-иқболларини излаган, не-не жумбоқлар олдида минг бора ҳайратланган, синовларда қийналган лаҳзаларда бири-бирини суяб, мушкулларини осон қилишга интилиб яшаган ва ниҳоят нуроний ёшга етганларида ҳам ҳамон бири-биридан кўнгил узмаган қадрдон дўстларга, тўғриси, қалбимизда ҳавас ва ҳурмат уйғонди.

Ана шу ҳавас ва эҳтиром туйғусини назмий тилакларга жо этдик:

Дўстликнинг қадрини бошида тутиб,

Ҳаёт ташвишларин бир четга қўйиб.

Болаликка қайтиб, ёшликка қайтиб,

Кўнгиллар яйради, яйради тўйиб.

 

Бор бўлсин дилларда меҳр-у оқибат,

Бахтиёр дилларни қучган муҳаббат!

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019