15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 01:11
Жамият 👁 677

“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази инсон қадрини таъминлашга хизмат қилмоқда

“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази инсон қадрини таъминлашга хизмат қилмоқда

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг 1-моддасида Ўзбекистон ижтимоий давлат эканлиги кўрсатиб ўтилган. Шунга кўра мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг муносиб ҳаёт кечириши ва жамиятдаги ўрнини топиши учун мутлақо янгича ёндашув асосида ишлар олиб борилмоқда. Кейинги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича ишлар янги босқичга кўтарилди. “Инсон қадри учун” тамойили асосида 7та йўналишда белгиланган 100та мақсаддан 34таси бевосита ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилгани ҳам мамлакатимизда ижтимоий давлат ғояси илгари сурилаётганига яққол далилдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июнь кунги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2023 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига асосида юртимизда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирда марказ томонидан 12 тоифадаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга 49 турдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилиб, уларнинг ижтимоийлашуви таъминланмоқда. Шу жумладан ногиронлиги бўлган фуқароларга кўмак кўрсатиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, жамиятнинг соғлом аъзолари каби меҳнат қилиш имкониятларини яратишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бугунги кунда Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан белгиланган вазифаларга кўра, комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий ҳимоя тизимини жорий қилиш, ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлиги ва манзиллилигини ошириш орқали аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами ижтимоийлашувини таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасигача ташкил этиш, оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган аҳолига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Шунингдек, марказнинг ҳар бир ходими эҳтиёжманд аҳоли билан кейс-менежмент усулини қўллаган ҳолда самарали иш ташкил қилиш, улардан ижтимоий хизматлар ва ёрдам олиш бўйича буюртмалар қабул қилиш, заруратга қараб буюртмаларни масъул вазирлик ва идораларга юбориш, оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган оилаларни мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш, улар учун ижтимоий хизмат ва ёрдамларни ташкил этиш каби ишларни беминнат амалга ошириб келишмоқда.

Маълумот ўрнида, Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида бугунги кунда 5та шўъба, жумладан, Маҳаллада ижтимоий хизматларни ташкил этиш, Катта ёшдагилар ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилалар билан ишлаш, Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлашиш, Ижтимоий тўловлар, Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбалари, психолог ходимлар, ҳуқуқий масалалар бўйича эксперт-маслаҳатчи, бош мутахассис, етакчи мутахассис ва бошқа ходимлар самарали хизмат қилиб келишмоқда.

Амударё туманидаги жами 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги мавжуд оилалар сонидан келиб чиқиб, туман 16та ҳудуд ва 32та участкага бўлинди. Бугунги кунда овул ва маҳаллаларда 32 нафар ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим фаолият юритмоқда. Аҳолига самарали хизмат кўрсатиш мақсадида, ижтимоий хизмат ходимлари фуқаролар йиғинлари раислари ва тегишли ҳамкор ташкилотлар ходимлари билан биргаликда маҳаллаларда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш бўйича маҳаллаларнинг ижтимоий паспортларини шакллантирмоқдалар.

Аниқланган маълумотларга кўра, бугунги кунда Амударё туманида жами 37 минг 216та хонадон, 56 минг 349та оила мавжуд. Дастлабки ўрганишлар давомида жами 9 минг 152та оила ижтимоий хизматлар ва ёрдамларга муҳтож эканлиги аниқланган. Ушбу кўрсаткич тумандаги жами оилаларга нисбатан 16,2 фоизни ташкил қилади. Бу тоифадаги оилаларга кейс-менежмент усули орқали ижтимоий хизмат ходимлари ва марказ томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режаси ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда.

Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази операторларига шу кунга қадар жами 474та ариза келиб тушган бўлса, шундан 275 нафар мурожаат эгасига ижтимоий хизматлар кўрсатилди ва қолган 194 нафарига ижтимоий хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Шунингдек, белгиланган талабларга жавоб бермаганлиги сабаб 5та ариза рад этилган.

Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўтган 4 ой давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 тил 10 август кунги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 237-сонли қарорига асосан туман ҳокимлигининг тегишли қарори билан 121 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки кекса ёшдаги шахслар рўйхатга олинди ва манзилли ишлар ташкил қилинмода.

Амударё туманида ҳозирги кунда умумий 6 минг 67 нафар ногиронлиги бўлган шахслар мавжуд бўлиб, шундан 166 нафари 1-гуруҳ, 4 минг 75 нафари 2-гуруҳ, 206 нафари 3-гуруҳ ҳамда 1 минг 20 нафари болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар ташкил қилади. Жорий йилнинг шу кунига қадар марказга реабилитация техник воситалари ва протез ортопедия мосламалари учун 166 нафар ногиронлиги бўлган ва ёшга доир нафақадаги фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 106 нафар фуқарога маҳсулотлар етказиб берилди.

Хусусан, 10 нафар фуқаро электр юритмали аравача, 24 нафар фуқаро қўлда бошқариладиган кресло-аравача, 13 нафар фуқаро эшитиш мосламаси, 34 нафар фуқаро ҳасса таёқ, 7 нафар фуқаро кўзи ожизлар ҳассаси ва 2 нафар фуқаро ортопедик пойабзал билан таъминланди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида 2-сонли Амударё туманлараро тиббий ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан меҳнатга лаёқатлилик тавсияси берилган 29 нафар ногиронлиги шахслар доимий ва вақтинча ишларга жойлаштирилди, бир нафар ногиронлиги бўлган фуқаро касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди.

Шунингдек, маҳаллаларга бириктирилган ижтимоий ходимлар томонидан ўтказилган хатловлар натижасида аниқланган оғир вазиятларга тушиб қолган аёл-қизлар билан самарали ишлар олиб борилмоқда. Уларга марказдаги психологлар гуруҳи томонидан психологик хизматлар кўрсатилиб, тикувчиликка қизиқиши бўлган аёл-қизлар “Тамара текстиль” фабрикасига ишга жойлаштирилди ва ижтимоийлашуви таъминланди.

Тиббий ижтимоий эксперт комиссияси томонидан параспортга лаёқатлилик тавсияси берилган фуқароларни ўрганиш орқали 3 нафар ногиронлиги бўлган шахс параспорт турининг паратаэквандо турига жалб қилинди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда туманимизда 17 нафар ногиронлиги бўлган шахслар параспорт билан шуғулланиб келишмоқда.

Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий тўловлар шўъбаси томонидан кам таъминланган оилаларга бола нафақа пули ва моддий ёрдам учун 2 минг 828та ариза қабул қилинган бўлиб, 2 минг 351та мурожаат “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилди. Шунингдек, 2024 йил 1 апрель кунидан бошлаб тумандаги 3 минг 959 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақа, боқувчисини йўқотган оилаларга боқувчисини йўқотганлик нафақаси, ёшга доир нафақа ва парваришлаш нафақаси тўлаб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 март кунги 165-сонли қарори асосида 538 нафар фуқарога бир марталик моддий ёрдамлар берилди.

Бу каби хайрли ишлар марказда фаолият юритувчи Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан ҳам олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 август кунги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ махсус рўйхатда кўрсатилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой олиб берилди ва уларнинг номига расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январь кунги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туманда “Меҳр дафтари”га киритилган болаларга моноблок, қишки кийим-бош олиб бериш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси томонидан аниқланган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 105 нафар болага васийлик ва ҳомийлик тайинланди.

Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида тумандаги таълим муассасаларида, маҳалла ва кенг жамоатчилик ўртасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 44 та тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Инсон қадрини улуғлаш, ҳар кимнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларига айланди. Бугун давлатимиз сиёсатининг асосий мақсади халқимизнинг яхши яшаши, ҳаётдан рози бўлишини таъминлаш ва бунинг учун барча имкониятларни ишга солиш иборат эканлиги муболаға эмас. Айниқса бу каби фуқароларнинг бахтли ҳаёт кечириши, жамиятда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши бу эзгу ҳаракатларнинг асосини ташкил этаётгани қувонарлиди.

Ғуломжон Дуйсенбаев, Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019