22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 06:35
Жамият 👁 279

Хонадонларнинг куз-қиш мавсумига тайёрлиги кўздан кечирилмоқда

Хонадонларнинг куз-қиш мавсумига тайёрлиги кўздан кечирилмоқда

Айни кунларда Амударё туманидаги овул ва маҳаллаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари режали асосда амалга оширилмоқда. Туман прокурори Азиз Рўзметов бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ Янгиобод, Дўстлик, Фаровон, Арна бўйи маҳалларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг хонадонларида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Масъуллар томонидан таъкидланганидек, фавқулодда ҳолатлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, болалар хавфсизлигини таъминлашда хонадонларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг тўғри ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда ишчи гуруҳ аъзолари аҳолига ёнғин хавфсизлиги, газ ва электр таъминоти қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича зарур тавсияларни беришди.

Қайд этилганидек, куз-қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши билан фуқароларимиз томонидан хонадонларни иситиш мақсадида турли хилдаги иситиш ва табиий газ ускуналаридан фойдаланишга бўлган эҳтиёж кундан-кунга ошиб боради. Бу эса ўз навбатида ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидалари талабларининг бузилиши натижасида хонадонларда табиий газ ва ҳаво аралашмасининг чақнашига, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиш эҳтимоли ошишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, ўзбошимчалик билан носоз ҳолатдаги иситиш қозонлари, табиий газ етказиб берувчи мосламалардан фойдаланиш ва дудбуронларининг вақтида тозаланмаслиги оқибатида бахтсиз ҳодисалар содир бўлаяпти.

Ўрганишлар вақтида яроқсиз ҳолдаги табиий газ мосламалари аниқланиб, улар замонавий ва тежамкор ускуналарга алмаштирилди. Иситиш қозонларининг мўриларида тозалаш ишлари ташкил этилди. Шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича аҳоли орасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Бундай тадбирларни ташкил этиш бўйича Амударё туманида 3 та ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, жойларда амалий ишлар давом этмоқда.

Бундан ташқари, тадбир давомида кам таъминланган оилаларда тарбияланаётган 4 нафар мактаб ўқувчиларига мактаб формаси ва бадиий китоблар совға қилинди.

Чиндан ҳам, бугунги кунда табиий газ ва электр энергиясидан тежамкорлик билан самарали фойдаланиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Мавжуд қоидаларга амал қилиш орқали нафақат қайта тикланмас энергия захиралари тежалади, балки фавқулодда вазиятларнинг ҳам олди олинади.

Одатда табиий газ босими қанча баланд бўлса, ундан борича фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Аслида, газ плитасининг олови қозон, това, чойнак тагидан ташқарига чиқмаслиги керак. Бундай ҳолда сиз табиий газни меъёрдан 50 фоиз ёки ундан кўпроқ сарфлайсиз.

Хонадонларда ёнғин ҳолатларининг олдини олишда табиий газ ускуналари ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига амал қилиш лозим. Қўлбола ва носоз иситиш тизими мосламаларидан фойдаланманг. Бу воситалар ёнғин содир бўлишида асосий сабаблардан ҳисобланади. Иситиш қозонларидан фойдаланишдан олдин мўриларининг созлигига, уларнинг турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаганлигига ҳамда масъул ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг. Иситиш тизимларига ускуналарни улаш тартиб-қоидаларига амал қилинг ва уларга резина шланглар орқали уланишга йўл қўйманг. Агарда хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда табиий газ хизмати идорасига зудлик билан хабар беринг.

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш орқали ўзингиз, яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни кўнгилсиз ҳодисалардан сақлаган бўласиз.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026