17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 04:27
Жамият 👁 290

Овул ва маҳаллаларда “Турмуш” профилактик тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилмоқда

Овул ва маҳаллаларда “Турмуш” профилактик тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилмоқда

Маълумки, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида жорий йилнинг 5 май куни ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланган эди. Мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни сақлаш, аҳоли орасида миллий қадриятлар, халқимизга хос урф-одат ва анъаналарни кенг тарғиб қилиш мақсадида тегишли соҳа вакиллари томонидан Амударё туманидаги овул ва маҳаллаларда “Турмуш” профилактик тадбирлари ташкил қилиняпти.

Овул ва маҳаллалар “еттилиги” ҳамда туман Ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга қўлланиладиган ижтимоий профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларни аниқлаш, бундай тоифадаги фуқаролар билан якка тартибда профилактик ишларни ташкил этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида жиноятларнинг барвақт олдини олишга эришилмоқда.

Амударё туманидаги Дўстлик маҳалласи ҳамда Ўрта қалъа овулида ташкил қилинган профилактик тадбирлар ҳам оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Оила – муқаддас қўрғон. Унинг тинчлиги, равнақи ва барқарорлиги, жамиятдаги соғлом муҳит асоси ва юрт фаровонлиги ҳисобланади. Бироқ баъзи ҳолатларда оилавий низолар сабаб ҳаётимизда кўплаб кўнгилсиз воқеалар содир бўляпти. Шунинг учун нуронийларнинг: “бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака кетади”, деб насиҳат қилишлари бежизга эмас.

Белгиланган вазифаларга кўра, оилавий муносабатлар доирасида тез-тез низолар кузатиладиган нотинч оилалар рўйхати шакллантирилиб, улар билан профилактик суҳбатлар олиб бориляпти ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, оилавий муносабатлар доирасида жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларнинг хонадонида соғлом турмуш тарзини таъминлаш юзасидан чора тадбирлар янада кучайтирилди.

Хусусан, оилавий-маиший зўровонликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 27 нафар фуқарога нисбатан жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддалари билан жарима жазолари қўлланилган. Тазйиқ ва зўравонликка учраган 170дан ортиқ хотин-қизларга ҳимоя ордери берилиб, туман Ички ишлар бўлими томонидан доимий назоратга олинган. Бу тоифадаги фуқароларга Хотин-қизларни касбга тайёрлаш мономарказларида ўқишлари учун амалий ёрдам бериб келинмоқда. Тазйиқ ва зўравонликлар оқибатида соғлиги ёмонлашган хотин-қизларнинг туман Тиббиёт бирлашмасида саломатликларини тиклашлари учун ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, бу каби 2та оиланинг фарзандларига оромгоҳларда дам олишлари учун йўлланма берилган.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда оила ҳамиша давлат ҳимоясида ва олий қадрият сифатида эъзозланади. Ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан етук инсон бўлиб улғайишларида оила ва жамиятдаги соғлом муҳитни таъминлаш ҳар биримизнинг инсон сифатидаги юксак бурчимиздир.

И. Ўрозматова, Амударё тумани ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масаласи бўйича катта инспектори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026