22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 07:50
Жамият 👁 420

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик доирасида аҳоли хонадонлари ўрганилмоқда

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик доирасида аҳоли хонадонлари ўрганилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг 2024 йил 24 июнь кунги ва Амударё тумани ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2024 йил 28 июнь кунги фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 июль санасидан 1 август санасига қадар “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кун” тадбирини ўтказиш белгиланган.

Ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва тегишли соҳа вакиллари ўзаро ҳамкорликда Республикамиз ҳудудида фуқароларнинг эҳтиётсизликлари туфайли сўнгги вақтларда кузатилаётган ёнғинлар ва уларнинг салбий оқибатларини ҳисобга олиб, ёнғин хавфи юқори бўлган объектларда, айниқса, оромгоҳлар, ўрмонлар, уй-жойлар ҳамда таълим объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти, мол-мулкининг дахлсизлигини сақлаш мақсадида барча ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига кириб, фавқулодда ҳодисалар юз берганда ёки бемаврид ёнғин ҳодисаси содир бўлганда қандай ҳаракат қилиш зарурлиги, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан зарур тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Хусусан, аҳоли хонадонларидаги иситиш тизимларининг ҳолати кўздан кечирилиб, уй хоналарида ҳаво алмашиниши, иситиш қозонларининг қай даражада созлиги ўрганилмоқда ҳамда агар иситиш қозонлари уйлар ичкарисида жойлашган бўлса, куз-қиш мавсумидан олдин, хавфсизлик нуқтаи назаридан уларни уй ташқарисидаги қулай жойга ўрнатиш юзасидан зарур тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Амударё тумани Ирригация бўлимида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва тегишли соҳа вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ҳам турли кўринишдаги фавқулодда вазиятлар – зилзила, сув тошқини, кучли шамоллар ва ёнғин билан боғлиқ ҳодисалар содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш бўйича ўқув амалий-тактик машқи ўтказилди.

Ўқув машғулотларида фавқулодда вазиятлар содир бўлганда, энг аввало, ёш болаларни ва кекса кишиларни қутқариш чораларини кўриш, мабода, улар зарарланган тақдирда биринчи ёрдам кўрсатиш, ёнғинни бартараф этиш, асосан ёнғин келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар амалда кўрсатиб берилди. Шу билан бирга, аҳоли хонадонларида, муассаса ва ташкилотларда, болалар оромгоҳларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чор-тадбирлар юзасидан иштирокчиларга зарур тавсиялар, тушунчалар берилди.

Тадбир давомида Хизр эли маҳалласи ҳудудида жойлашган 46-сонли мактабнинг 300 ўринли қўшимча биноси қурилишини амалга ошираётган “Sanjar-Diyor building” МЧЖ қурувчилари томонидан мазкур қурилиш объектида амалга оширилаётган ишлар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қай даражада жавоб бериши, ишчи-ходимларнинг фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракат қилиш зарурлиги тўғрисидаги билим ва малакалари ўрганилди.

Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва тегишли соҳа мутахассислари мазкур қурилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари билан ҳам танишиб, бажарилаётган ишлар лойиҳада кўрсатилган қурилиш меъёрий талабларига мос келиш-келмаслиги билан батафсил танишиб чиқдилар ҳамда қурувчиларга аниқланган камчиликлар юзасидан керакли маслаҳатлар бердилар. Бу бўйича эслатмалар ҳам тарқатилиб, қурилиш объектида иш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш, қурилиш олиб борилаётган ҳудудда кераксиз чиқиндиларни ёқмаслик, вақтинчалик тортилган электр симлардан фойдаланмаслик бўйича амалий тушунтириш ишлари олиб борилди.

Айни кунларда туманимизда “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кун” тадбирлари Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва тегишли соҳа мутахассислари томонидан овул ва маҳаллаларда, муассаса ва ташкилотларда кенг миқёсда амалга оширилмоқда. Ўтказилаётган амалий тадбирлардан кўзланган мақсад эса битта – халқимизни ҳар қандай кўринишдаги фавқулодда вазиятларда ишончли ҳимоя қилиш, айниқса, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, жамиятимизда тинч, хотиржам ва осойишта, фаровон ҳаёт барқарорлиги учун муносиб ҳисса қўшишдир.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026