22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 07:49
Жамият 👁 276

Ёшлар куни муносабати билан туманимизда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида катта байрам тадбири ўтказилди

Ёшлар куни муносабати билан туманимизда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида катта байрам тадбири ўтказилди

Ёшлик – туганмас шижоат, аниқ мақсадлар йўлида тинимсиз меҳнат, машаққатлар ва муваффақиятлар фасли. Катта авлоднинг орзу-ҳаваслари, ушалмаган ниятлари куч-ғайратга тўла навқирон авлоднинг муваффақият йўлидаги дадил ҳаракатларида намоён бўлади гўё... Ёшлик ҳеч қачон мағлубиятни тан олмайди. Шунинг учун Ёшлик ҳамиша ғолибликка муносиб.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, хусусан, Амударё туманида ҳам 30 июнь – Ёшлар куни зўр тантаналар билан нишонланди. Сана муносабати билан Дўстлик маҳалласида жойлашган болалар ва ўсмирлар марказий ўйингоҳида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилган байрам дастури ёшларга кўтаринки кайфият ва унутилмас қувончли лаҳзаларни бахш этди.

Байрам тадбирида туман ҳокими Собир Хўжаметов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, соҳага масъул мутасаддилар ва туманимиз ёшлари иштирок этишди.

Табдир аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг Давлат мадҳиялари янгради. Навқирон авлод вакиллари қўлларини кўксига қўйиб, юрт мадҳини жўр бўлиб куйлашди.

Шундан кейин туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, ёшларини байрам билан самимий муборакбод этди. Туман ҳокими ўзининг табрик нутқида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ёшлар билан ишлашнинг янги тизими яратилганлиги, ижтимоий фаол, Ватан ва халқ тақдирига дахлдорлик туйғулари билан яшаётган ёш авлоднинг сафи йилдан-йилга тобора кенгайиб бораётганини таъкидлаб, юртимизда ёшларга яратилган зарур шароит ва имкониятлардан самарали фойдаланиб, муваффақиятларга эришиб келаётган туманимиз фахрли ёшларининг ютуқларини алоҳида эътироф этиб ўтди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда аҳолининг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Шунинг учун Ўзбекистон ёшлар мамлакати сифатида эътироф этилади. Бундан етти йил муқаддам – 2017 йилда Президентимиз ташаббуслари билан 30 июнь “Ёшлар куни” сифатида белгилангани нафақат ёшларимиз, балки бутун халқимиз ҳаётида тарихий воқеа бўлган эди. Жорий йилнинг юртимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” сифатида белгиланиши ҳам Ўзбекистон ёшлари ҳаётида янги саҳифаларни очди.

Бугун ҳаётимизнинг қайси соҳа ва тармоғини олмайлик, ёшларга эътибор ва ғамхўрлик асосий ўринга кўтарилиб, уларга зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Кейинги пайтларда ҳаётга татбиқ этилган “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар дастури” доирасида амалга оширилган ишлар натижасида кўплаб ёшларнинг ҳаётидаги муаммолари ҳал қилинишига эришилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакат миқёсида ўтказилаётган мусобақа ва танловларда туманимиз ёшларининг эришган ютуқлари байрам учун муносиб совға бўлди. Хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун ўтказилган мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида футбол бўйича Тўлқин овули йигитлари жамоаси, мини футбол бўйича эса Холимбег овули қизлари жамоаси ғолиб чиқиб, мамлакат миқёсидаги босқичга йўлланма олгани амударёлик спорт ихлосмандларига катта туҳфа бўлди. Бундан ташқари, байрам арафасида амударёлик Аббос Йўлдошевга шахсан Президентимиз томонидан “Мард ўғлон” давлат мукофоти топширилгани барчамизни хушнуд этди.

Концерт дастурида туманимизнинг таниқли эстрада юлдузлари ижросида янграган шўх қўшиқлар ёшларни завқлантириб, рақсга чорлади. Санъанткорлар томонидан куйланган қўшиқларда ёшлик, она Ватан, дўстлик, муҳаббат туйғулари тараннум этилди. Айниқса, истедодли ёш эстрада юлдузи Бобурбек Араббоев ижро қилган шўх қўшиқлар ёшлар даврасини янада жонлантирди.

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам туманимизнинг барча ёшларини 30 июнь – Ёшлар куни билан яна бир бор муборакбод этамиз. Ўзбекистон ёшларини Ватан равнақи учун муносиб хизмат қилишларида куч-ғайрат ва шижоат ҳеч қачон тарк этмасин!

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026