15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 03:06
Жамият 👁 251

Туман ОАВ фаолиятига оид асосий рақамлар

Туман ОАВ фаолиятига оид асосий рақамлар

1934 йилнинг баҳорида Хоразм вилоятининг Манғит туманида (1958 йилгача Манғит Хоразм вилояти таркибида бўлган) “Сталинчи”, 1934 йил 5 май куни эса Қорақалпо­ғис­тоннинг Қипчоқ туманида “Социализм йўли” газеталарининг илк сони чиққан эди.

1957 йилнинг охирида Қорақалпоғистон Республикасининг Қипчоқ тумани ва Хоразм вилоятининг Манғит тумани бирлаштирилиб, Амударё тумани ташкил этилди ва бу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа муносабати билан 1958 йилнинг 1 январидан “Амударё ҳақиқати” деб номланган газета ташкил этилди.

1962 йилнинг ноябрь ойи­да туман газеталарини тугатиш тўғрисидаги ҳукумат Қарори қабул қилинади ва “Амударё ҳақиқати” газетаси ҳам 1962 йилда тугатилади. Шундан сўнг Тўрткўл, Беруний, Амударё туманларининг биргаликдаги туманлараро “Коммунизм ғалабаси” деб номланган газетаси ташкил этилган.

1965 йилнинг март ойида бўлиб ўтган собиқ КПСС Марказий комитетининг Пле­нумида туман газеталарини қайта ташкил этиш тўғрисида Қарор қабул қилинди. Шу тариқа 1965 йил 15 июнда Амударё туман фирқа қўмитаси ва ижроия қўмитаси органи – “Амударё ҳақиқати” газетаси қайта ташкил этилди. 1965 йилнинг 1 июли­да қайта ташкил этилган газетанинг дастлабки сони ёруғликка чиқди.
2010 йил 1 сентябрдан бош­лаб "Амударё телевидениеси" МЧЖнинг "АмуТВ" телеканали Манғит шаҳридаги аналог русумли телеузатгичдан ҳафтасига 3 кун, кунига 2 соат давомийликда эфирга узатила бошлади.

2012 йилда “Амударё ҳа­қиқати” газетаси давр билан ҳамнафас ҳолда “Тараққиёт кўзгуси” дея қайта номланиб, Қорақалпоғис­тон Рес­пуб­ли­каси Матбуот ва ахборот агент­лигидан қайта рўйхатдан ўтказилди.

2012 йилнинг 1 апрелидан “Тараққиёт кўзгуси” газетаси интернет тармоғида ўзининг расмий веб-сайтига эга бўлди. Интернет тармоғида Амударё тумани, унинг бугунги ҳаёти ҳақида тезкор, холис ва ишончли ахборот тарқатиш мақсадида 2012 йил 31 июлда ушбу amunews.uz веб-сайти мустақил оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилди ва Қорақалпоғистон Республикасида биринчи Интернет орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситасига асос солинди.

2019 йилнинг январь ойидан бошлаб Амударё телевидениеси рақамли форматда, Манғит РТСга янги ўрнатилган телеузатгичдан, 2019 йилнинг сентябрь ойидан бош­лаб эса Нукус шаҳри ва шаҳар атрофидаги туманларга эфир­га узатила бошлади.
Ҳозирги кунда "ATV" телеканали кўрсатувлари ҳар куни, кунига 18-20 соат давомийликда Нукус шаҳри, Манғит, Қўнғирот, Мўйноқ ва Тахтакўпир туманларидаги умумий қуввати 9,5 кВт бўлган 5 та рақамли теле­узатгичлар орқали Қорақалпоғистон бўйлаб эфирга узатилмоқда.

Бугунги кунга келиб amunews.uz веб-сайтида 10 мингга яқин мақола, 15 минг­­дан ортиқ фотосуратлар, сайтнинг Telegram'даги расмий каналида эса 25 минг­га яқин пост, 20 минг­дан ортиқ фото- ва мингдан ортиқ видеоматериаллар эълон қилинган.

"ATV" телеканалининг YouTube'даги расмий канали эса 50 мингдан ортиқ обуначиларга эга. Каналдаги 6 мингга яқин видеолар жами 5 миллион мартага яқин кўрилган.

"ATV" телеканалини нафақат телевизор, балки мобиль қурилмалар ҳамда смартфонлар орқали ҳам томоша қилиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги ҳаволаларга ўтинг:
• Mediabay

• BizMedia

• Telegram

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019