Ички ишлар бўлими биносида очиқ ва сайёр суд мажлиси ўтказилди
2024 йил 13 май куни жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди ва Фуқаролик ишлари бўйича туман суди томонидан туман Ички ишлар бўлими биносида очиқ ва сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Дастлаб Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси Аскар Сафаров раислигида ҳамда судья ёрдамчиси Фазилат Юлдашова котибалигида ўтказилган сайёр ва очиқ судда туман Ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари томонидан фуқароларга нисбатан тузилган маъмурий баённомалар кўриб чиқилди.
Айтиш жоизки, сайёр суд мажлислари адолатли ва шаффоф судлов тизимини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу турдаги мажлислар аҳолининг судда иштирокини осонлаштириш, иштирок этувчиларнинг ҳуқуқий онгни оширишда ҳам муҳим восита саналади.
Ўзбекистон Республикасида фуқароларга нисбатан тузилган маъмурий баённомаларни судда кўриб чиқиш жараёни аниқ қонунлар ва регламентлар асосида амалга оширилади. Маъмурий баённомалар, ўз навбатида, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизими орқали расмийлаштирилади ва кўриб чиқилади. Бу жараёнда, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш ва кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган давлат органлари томонидан ишлар электрон шаклда юборилиши, шунингдек, ишга тааллуқли ҳужжатлар QR-код билан тасдиқланиши керак.
Ушбу сайёр судда профилактика инспекторлари томонидан фуқароларга нисбатан тузилган маъмурий ишларни очиқ тарзда кўриб чиқишдан мақсад ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш ва келгусида содир этилиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олишдир.
Шундан кейин Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Бахыт Давлетмуратов фуқаролар ва уларни қийнаётган масалалар бўйича оғзаки мурожаатлар ва саволларни жойида ўрганиб чиқиб, уларга тегишли йўналишлар берди.
Иштирокчиларга Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг ҳуқуқий тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро стандартларга мослаштиришга қаратилган амалий ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Жумладан, суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, судларнинг шаффофлигини ошириш ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш каби йўналишларда қилинаётган ишлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Ҳуқуқий тарғибот ишларининг кучайтирилиб, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилишига қаратилган тадбирлар кўлами кенгайиб бораётгани эса фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қилади. Бу эса мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Бундай мажлислар келгусида фуқароларнинг мурожаатлари ва саволлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда тегишли маслаҳатлар бериш орқали аҳолининг одил судлов тизимига бўлган ишончни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶