14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:24
Спорт 👁 376

Ўқитувчилар иштирокида Касаба уюшмаси кубоги учун спорт мусобақалари ўтказилди

Ўқитувчилар иштирокида Касаба уюшмаси кубоги учун спорт мусобақалари ўтказилди

29 апрель куни Амударё туманидаги 16-сонли умумтаълим мактабида ва минифутбол майдончасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ходимлари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида Касаба уюшмаси кубоги учун 2-босқич спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Маълумки, ўқитувчиларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш, стрессни камайтириш ва ижодий потенциални ошириш мақсадида уларни спортга оммавий жалб қилиш масаласига доимий равишда эътибор қаратиб келинади. Спорт билан мунтазам шуғулланиш нафақат танани чиниқтиради, балки ўқитувчиларнинг иш самарадорлигини ҳам оширади.

Шунингдек, спорт жамоавий ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради, бу эса ўқитувчилар орасида ҳамкорлик ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлайди. Спорт мусобақаларида иштирок этиш шунингдек, ўқитувчиларнинг ўз соғлиғига бўлган масъулиятини янада оширади ва уларга ўзларининг шахсий ва касбий ҳаётларида мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, спорт мусобақалари ўқитувчиларга ўз мактаблари ва жамоалари билан янада чуқурроқ боғланиш имконини беради, бу эса мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида мактаблар ўқитувчиларидан иборат жамоалар иштирокида Касаба уюшмаси кубоги учун ўтказилган спорт мусобақалари муросасиз баҳсларга бой бўлди.

Кескин рақобат муҳитида ўтган мусобақалар якунларига кўра спортнинг шахмат тури бўйича аёллар ўртасида фахрли 1-ўринни 32-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Навбаҳор Шамшатова, эркаклар ўртасида эса фахрли 1-ўринни 67-сонли мактаб ўқитувчиси Ойбек Болтабаев эгаллади.

Спортнинг шашка тури бўйича эса ғолиблик аёллар ўртасида 76-сонли мактаб ўқитувчиси Роза Хидировага, эркаклар ўртасида 44-сонли мактаб ўқитувчиси Аминбой Эшимбетовларга насиб қилди.

Стол тенниси мусобақалари якунларига кўра аёллар ўртасида фахрли 1-ўринни 36-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Эътибор Бобожонова эгаллаган бўлса, эркаклар ўртасида ғолиблик 40-сонли мактаб ўқитувчиси Дониёр Юлдашевга насиб қилди.

Волейбол мусобақалари ҳам жуда қизиқарли ва ҳаяжонли ўтди. Барча босқичлар якунларига кўра 28-сонли мактаб жамоаси аёллар ўртасида фахрли 1-ўринни эгаллади. Аёллар ўртасида ўтказилган минифутбол мусобақаларида эса 7-сонли мактаб жамоасига тенг келадигани топилмади.

Ғолиб иштирокчилар ва жамоалар мусобақаларнинг 3-босқичида иштирок қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Шунингдек, ғолиблар ва фаол иштирокчилар таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман бўлинмаси кенгаши томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мусобақаларнинг тантанали ёпилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросимида таъкидланганидек, спорт билан мунтазам шуғулланиш ўқитувчиларга ўқувчилар билан янги ва самарали мулоқот қилиш усулларини топишга ёрдам беради, бу эса таълим сифатини ошириш, мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга хизмат қилади. Ўтказилган ушбу мусобақалар ҳам иштирокчи ўқитувчиларга жамиятнинг фаол аъзолари сафида бўлишга имкон яратиб, уларнинг жисмоний фаоллигини оширишга ёрдам бериши шубҳасиз.

Улуғбек Абдурахманов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман бўлинмаси кенгаши раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019