17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 07:01
Жамият 👁 326

АМУДАРЁ ТУМАНИДА КУТУБХОНАЧИЛАР УЧУН “БИБТЕХНИКА” ВОСИТАЛАРИНИ АМАЛИЙ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДА КУТУБХОНАЧИЛАР УЧУН “БИБТЕХНИКА” ВОСИТАЛАРИНИ АМАЛИЙ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Юртимизда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари кутубхоналари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида барча ҳудудларга “бибтехника” жамланмалари етказиб берилди. Эндиликда ушбу воситалар мактаблардаги кутубхоналар фаолиятини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Амударё туманида ҳам умумтаълим мактабларидаги кутубхоналар ходимлари иштирокида мазкур “бибтехника” воситаларини амалий қўллаш бўйича тушунчалар беришга қаратилган ўқув семинар бўлиб ўтди.
10 февраль куни Қипчоқ овулидаги 11-сонли мактабда бўлиб ўтган ушбу семинарда тумандаги 32-, 33-, 28-, 42-, 47-, 18-, 75-, 39-, 65-, 61, 74- ва 29-сонли мактабларнинг кутубхона мудиралари ва кутубхоначилари иштирок этишди. Ўқув семинарни 11-сонли мактабнинг кутубхона мудираси Меҳрибон Йўлдошева ҳамда кутубхоначиси Раъно Ешмуродовалар олиб боришди.
Умумтаълим мактабларидаги кутубхоналар фаолиятини янада ривожлантириш, кутубхоначиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва китобхонларга сифатли кутубхона хизматини кўрсатишни йўлга қўйиш каби мақсадлар кўзланган семинар давомида мазкур воситалар ёрдамида эндиликда мактаб кутубхоналари фаолияти янада такомиллаштирилиши, моддий-техника базаси мустаҳкамлаб борилиши тўғрисида сўз юритилди.
Кутубхоначилар ҳам шу пайтга қадар иш юритуви учун зарур бўлган ҳужжатларни ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаб келишгани, китобхонларга сифатли хизмат кўрсатиш, соҳа ходимлари фаолиятини самарали юритишда “бибтехника” воситаларининг ўрни катталигини эътироф этиб ўтишди.
Таъкидлаб ўтилганидек, “бибтехника” жамланмасида жамланма китоби, инвентарь китоби, кундалик дафтари, китобхон формуляри, “чўнтакча”, алифболи карточка, қайтарув варақаси ҳамда тўплам ғилофи сингари кутубхоналар учун зарур воситалар ўрин олган. Шу пайтгача кутубхоначиларимиз бундай воситаларни ўзлари ясаб ёки таълим муассасалари имкониятидан келиб чиқиб, тайёрлаб келишган. Энди эса республикамиз бўйича барча таълим муассасаларида кутубхоналар ишини ташкил этиш ва юритишда бир хил талаб ва стандарт йўлга қўйилмоқда. Бу, албатта, кутубхоналар иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Семинарда ёшлар қалбида китобга меҳр уйғотиш, китобхонлар сафини ошириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари китоб фондини кўпайтириш, янги ўқув ва бадиий адабиётлар билан бойитишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, ушбу китоблар ўқувчи-ёшларнинг дунёқарашни кенгайтириш, билимларини янада оширишда муҳим аҳамият касб этиши хусусида фикрлар билдирилди.
Ўқувчи-ёшлар қалбида юксак маънавиятни шакллантиришда китоб ва китобхонликнинг аҳамияти беқиёсдир. Шу боис юртимизда ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш борасида кенг турдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бинобарин, келажак авлоднинг камолоти, илм олиши, билимли бўлиши бир жиҳатдан уларнинг китобхонлиги билан ҳам белгиланади. Китоб асрларни-асрларга, замонларни-замонларга, ришталарни-ришталарга уловчи восита. Шунинг учун ҳар бир ёшда китоб ўқиш, ахборот олиш маданиятини янада ривожлантириш жуда катта аҳамият касб этади.
Мактаб кутубхоналари фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган мазкур семинарда ана шундай фикр-мулоҳазалар билдирилди ва “бибтехника” воситаларидан фойдаланиш бўйича кутубхоначиларга зарур тавсиялар берилди.


О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026