22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 10:20
Жамият 👁 254

ФАРОВОН МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ДОИМ ЁШЛАР ОРАСИДА

ФАРОВОН МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ДОИМ ЁШЛАР ОРАСИДА

Туманнинг Фаровон маҳалласида турли йўналишлардаги тадбиркорлик соҳаларида муваффақиятларга эришаётган, ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида якка тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик билан шуғулланиб, доимий  даромад манбаига эга бўлганлар талайгина. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 823 нафар ёшлардан 364 нафарининг доимий иш билан бандлиги таъминланган бўлиб, уларнинг ўз фаолиятларини ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширишлари учун маҳалла етакчиси Шоҳруҳ Рўзметов доимо масъул, яқин кўмакдош.

Шоҳруҳ Рўзметовнинг иш кунлари деярли ҳар куни маҳалла ёшлари ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар билан ўтади.

Хусусан, “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган 63 нафар ёшларнинг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш, уларни ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича касбга ўқитиш, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бўлган ёшларнинг ўқиши, касб-корли бўлишига кўмаклашиш  мақсадида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарова ҳамда МФЙ раиси Мадамин Казаков билан доимий ҳамкорликда, бамаслаҳат иш олиб боради. Ана шундай ҳамкорликнинг натижаси ўлароқ, 2023 йил давомида 1 нафар ёшнинг ҳайдовчилик ўқув марказида ўқиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун шароит яратилди ва унга БҲМнинг 4 баравари миқдорида субсидия ажратилди. Ижтимоий ёрдамга муҳтож оиланинг фарзанди бўлган яна 1 нафар ёшнинг сафарбарлик чақирув резерви бадали тўлиқ қоплаб берилди.

Маҳалла етакчиси нафақат “Ёшлар дафтари”, балки “Аёллар дафтари” рўйхатидаги фуқаролар турмуш тарзига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Чунки аёл-қизлар бекорга бу дафтарга киритилмаслигини етакчи яхши билади. Балки уларнинг ногиронлиги бўлган фарзандлари бордир, балки ўғил-қизларини ОТМларда ўқитишда қийналаётгандир. Нима бўлганда ҳам “Аёллар дафтари” рўйхатидаги маҳалла аёллари ҳаётига доир муаммоларга ёшлар етакчиси эътибор қаратиши шарт.

Шоҳруҳ Рўзметов бу борада маҳалла хотин-қизлар фаоли билан бамаслаҳат иш юритади. Ҳамкорлик натижасида  “Аёллар дафтари” рўйхатида турган, кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган 11 нафар ёшларнинг ОТМлардаги ўқиши учун шартнома маблағининг 30 фоизи тўлаб берилди. 1 нафар ёшнинг саломатлигини тиклаши учун даволаниш харажатларига субсидия ажратилди. Бундан ташқари, деҳқончилик қилиш истагида бўлган 1 нафар ишсиз ёшга 10 йиллик муддат билан 0,5 гектар ер ажратилишига кўмаклашди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 8 нафар ёшлар доимий ишга жойлаштирилиб, “Ёшлар дафтари” рўйхатидан чиқарилди.

Маҳалла ёшлар етакчисининг фаолият кўлами, кундалик иш режалари бу билан чекланмайди. Маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ҳудуддаги таълим-тарбия муассасалари билан ҳамкорликда турли спорт мусобақаларини ташкил этиш, ўқувчи-ёшларнинг узрли сабабларсиз дарс қолдиришлари, маҳалла ҳудудида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирларини ўтказиш каби ишлар унинг доимий диққат марказида. Ҳудудий профилактика инспектори ва инспектор-психологлари, таълим-тарбия муассасаларининг амалиётчи-психологлари ҳамда ота-оналар  билан ўзаро ҳамкорликда мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган “Хавфсиз тун”, “Тиғ”, “Давомат” ҳамда “Биз оммавий маданият унсурларига қаршимиз!” мавзуларидаги профилактик-назорат тадбирлари  ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Шу боис, маҳалла ёшлари, ўқувчи-ёшлар орасида ҳуқуқбузарликка мойиллик ҳолатлари йўқ ҳисоби.

Шундай бўлса-да, 27 нафар тарбияси оғир ёшлар билан алоҳида профилактик суҳбатлар олиб бориш, уларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда иш юритишга алоҳида эътибор қаратилади. Уларни соғлом ҳаётга қайтариш мақсадида ушбу ёшлар учун масъул қилиб бириктирилган ташкилотлар масъуллари билан ҳамкорликда барчасининг муаммолари тизимли равишда ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, уларни назоратсиз қолдирмаслик мақсадида турли спорт тўгаракларига  жалб этиш, китобхонликка қизиқтириш борасида амалий чоралар кўрилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Айни пайтда Шоҳруҳ Рўзметовнинг маҳалла ёшлари ҳаётига оид режавий ишлари анча тиғиз паллага кирган. Сабаби, ҳадемай баҳор келади. Яна бир-икки ҳафтадан сўнг, кўкламга тайёргарлик, ободонлаштириш тадбирлари бошланиб кетади. Фаровон маҳалласи ёшлари эса бу каби тадбирларга эртадан киришишади. Маҳалла ҳудудини кўкаламзор гўшага айлантириш мақсадида барча кўчалар бўйларидаги ариқларни тозалаш, уй-ҳовлиларнинг фасад қисмларини ободонлаштириш ишларини ҳамжиҳатлик билан амалга оширишга аллақачон киришиб кетишган.

– Кўчат экиш мавсумини ҳеч қийинчиликсиз ўтказиш учун бу жуда муҳим, – дейди Шоҳруҳ Рўзметов. – Қолаверса, аҳилликда қилинган иш кўнгилларга завқ бағишлайди.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА .

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026