22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 10:20
Жамият 👁 330

ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИДАГИ 22-СОНЛИ МТТДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИДАГИ 22-СОНЛИ МТТДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 32 йиллиги муносабати билан кенг миқёсдаги тантанали тадбирлар ташкил этилмоқда. Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб ўтаётган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ёшлар қалбидаги Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамламоқда.

Шу йил 11 январь куни Қиличбой овулидаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам тарбияланувчилар иштирокида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирни ташкилот раҳбари Нилуфар Юсупова очиб берди ҳамда байрам кечасига ташриф буюрган ота-оналарни, меҳмонларни, жажжи кичкинтойларни Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 32 йиллиги билан қизғин қутлади. Шунингдек, Президентимиз раҳнамолигида замонавий ҳарбий техника, қурол-яроғ ва малакали офицер кадрлар билан таъминлангани, юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини ҳимоя қилишга қодир Миллий армиямиз шакллантирилганини фахру-ифтихор билан эътироф этиб ўтди.

Шундан сўнг, жажжи кичкинтойлар билан биргаликда Давлатимиз Мадҳияси куйланди. Болажонлар “Мен ҳам аскар бўламан” қўшиғини ғурур ва фахр, ҳарбийча рақслар билан ижро этишди.

Тадбирга ташриф буюрган Қиличбой овулидаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчиси Аббос Рустамовга сўз берилди. Ҳарбий хизматчи ташкилот тарбияланувчилари, Ватанимизнинг бўлғуси ҳимоячиларини ва ходимларини байрам билан табриклаб, ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ватан озодлиги учун курашиб шаҳид кетганларни хотирлаш ва ҳарбийларимизнинг фидкорона хизматини улуғлаб тадбирлар ўтказиш яхши анъанага айланганини эътироф этди. Бугунги кунда ҳарбий соҳага қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар, кенг кўламдаги имтиёзлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Она Ватанга хизмат қилиш, давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, юртимизнинг мудофаа қудратини юксалтириш учун бор куч-ғайратини сарф этиб, жасорат билан хизмат кўрсатишларини билдирди ва жажжи кичкинтойларни келажакда мард, жасур ўғлонлар, юрт равнақига ҳисса қўша оладиган комил инсонлар бўлиб вояга етишга руҳлантирди.

Болажонлар тадбирни она Ватан, истиқлолни шарафловчи, юртимиздаги тинчлик-осойишталикни мадҳ этувчи шеърлар билан давом эттиришди. Ҳарбий либослардаги жажжи қизчалар ижросидаги “Лейтенант” қўшиғи ҳам барчага кўтаринкилик, завқ улашди. Қизчалар қўшиқ давомида ҳарбийча ҳаракатлар билан рақслар ижро этиб, қалбларидаги ғурур ҳисларини ифода этишди.

Аскарча либосларини кийган кичкинтойлар ҳарбий трюкларни маҳорат билан бажаришга ҳаракат қилиб, кўнгилларида бурчга садоқат туйғулари янада мустаҳкамланаётганини кўрсатишди. Тадбирни томоша қилган меҳмонлар, ота-оналар ҳам ёш авлоднинг Ватанга муносиб фарзандлар бўлиб улғайишаётганидан мамнун бўлишди ва таълим-тарбияни тўғри йўлга қўйган 22-сонли мактабгача таълим ташкилоти ходимлари, тарбиячиларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Ташкилотнинг мусиқа раҳбари Суннатилло Хўжамуродов ижросидаги Ватанни мадҳ этувчи ва дилларга байрамона кайфият улашувчи куй-қўшиқлар тадбирнинг янада кўтаринки ўтишини таъминлади. Қизғин ва таассуротларга бой ўтган тадбир кичкинтойлар қалбида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини шакллантириб, янада мустаҳкамлади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026