ЭҲТИЁЖМАНД АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИНИНГ ТОМ ҚИСМИНИ ЁПИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Туманимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, уни беталофат ўтказиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, хусусан, туманимиз ҳудудида эҳтиёжманд оилаларнинг уйларини мавсумга тайёрлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февраль кунги "Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори асосида Амударё туманидаги оғир турмуш шароитидаги аҳолининг уй-жойларининг том қисмини ёпиш ишлари амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасидаги барча овул ва қишлоқлардаги аҳоли турар жойлари ҳамда ички йўллар ҳолати бўйича ўтказилган хатловда оғир турмуш шароитидаги оилаларга тегишли 21 минг 94 та уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш ҳамда 709 та яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги уй-жойларни янгидан қуриш ишлари режалаштирилган эди.
Бугунги кунда бу борадаги амалий ишлар туманимизнинг ҳар бир овул ва маҳаллаларида ҳам амалга оширилмоқда. Туманимизда 1 минг 856та аҳоли хонадонларининг том қисмини таъмирлаш ва ёпиш режалаштирилган бўлиб, шулардан ҳозирги кунгача 957та хонадонларнинг том қисмини ёпиш учун шифер етказиб берилди.
Севара ИСМОИЛОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶