ТОШЁП ОВУЛИДА ЁШЛАР ОРАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР, ЖИНОЯТЛАР СОДИР ЭТИЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНАЯПТИ
Ёшлар келажагига эътибор ва ғамхўрлик ҳеч қачон бугунгидай долзарб аҳамият касб этган эмас. Чунки шиддат билан кечаётган глобаллашув жараёнида уларни ёт ғоялардан асраш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, мафкура майдонининг турли хуружларидан ҳимоя қилиш ва маънавий етук қилиб вояга етказиш жуда муҳим.
Бунингдек долзарб вазифа ижросига ҳисса қўшиш мақсадида “Амударё телевидениеси” таҳририяти Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таъсис этган “Ёшларнинг маънавий-руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш” номли грант танловида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлди ва амалга ошириб келмоқда.
Яқинда таҳририят ходимлари ушбу лойиҳа иш режасига мувофиқ ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишларнинг қай тарзда олиб борилаётганлиги, уларни ёт ғоялардан ишончли ҳимоя қилиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар, амалга оширилиши белгиланаётган режалар билан танишиш мақсадида туманимизнинг Тошёп овулида бўлдилар.
Овулда 596 хонадонларда 701 та оила истиқомат қилади. Шулардан 35 тасини 30 ёшга тўлмаган ёшлар оилалари ташкил этади. Ҳудудда 2та мактаб, 4та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.
Овул фуқаролар йиғини масъуллари аввало таълим-тарбия муассасаларида соғлом маънавий муҳит барқарор бўлишига, уларда ёш ўғил-қизларнинг ҳам ақлан, ҳам жисмонан етук бўлиб вояга етишига ҳаракат қилмоқдалар. Бу борада овул, таълим муассасаси, оила ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган. Шунингдек, ёшлар тарбиясида халқимизнинг асрлар оша яшаб келаётган урф-одатлари, қадриятлари ва анъаналарининг ҳаётий сабоқларидан кенг фойдаланилаяпти. Натижада ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар содир этилишининг, ёт ғоялар таъсирига берилишининг олди олинмоқда.Шунингдек,мактаблар ўқувчилари орасида турли танловлар, асосий фанлар олимпиадалари ғолиблари сафи, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кираётганлари сони тобора кўпаймоқда.Яқинда овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган тадбирда бу хусусда атрофлича сўз юритилди.
Тадбирда фуқаролар йиғини масъуллари, кўчабошчи аёллар, нуронийлар ва ёшлар иштирок этдилар. Йиғилганлар лойиҳа координатори Ойгул Ражабова, овул фуқаролар йиғини раиси Гулшод Собирова, таълим фахрийси, “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили асосида овулнинг оғир шароитга тушиб қолган 10 нафар ёшларини оталиққа олиб, уларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашаётган Каримбой Ражабов, овул имоми Гулмурза Давлетовларнинг кун тартибидаги мавзу юзасидан маърузаларини тингладилар. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда ёшлар вакилларининг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди. Таъкидланганидек, ёш авлод келажагимиз.
Эртаги кунимиз бугунимиздан ҳам фаровон, ёрқин бўлишини истасак, болалар тарбияси билан жуда жиддий шуғулланишимиз,маънавият сарчашмаси бўлган китобларга ошно қилишимиз, уларнинг қизиқишларига ҳам ҳурмат билан қарашимиз керак. Эътиборлиси, бунда ота-оналар аввало ўзлари бу борада фарзандларига ўрнак бўлишлари лозим. Боиси болалар ота-онанинг айтганидан эмас, қилган ишларидан ўрнак олади.
Тадбирда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам белгилаб олинди.
Севара ИСМОИЛОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶