22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 11:20
Жамият 👁 351

Дўрман овулидаги давлат аҳамиятига эга кўприк мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Дўрман овулидаги давлат аҳамиятига эга кўприк мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди

Кейинги йилларда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан шаҳар ва қишлоқларимизнинг кўрки тамомила ўзгача чирой очиб бормоқда. Хусусан, сўнгги йилларда замонавий ва гўзал иншоотлар, саноат корхоналари, равон йўллар ва кўприклар, шифохона ва мактаблар бунёд этилмоқда. Кўплаб кўприклар таъмирланиб, фойдаланишга топширалаётгани натижасида фуқароларнинг турмуш даражаси яхшиланиб, одамлар ҳаётдан рози бўлиб яшашларида муҳим омил бўлмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси олис-олис ҳудудларда ҳам ўз натижасини кўрсатмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2023 йил 22 июнь кунги Қарорига асосан Амударё туманининг олис Дўрман овули ҳудудидан ўтувчи 4к45-сонли кўприк мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Қарорга мувофиқ давлат аҳамиятига молик бўлган кўприкнинг қурилишига жами 4,3 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Кўприкнинг ишга туширилишига бағишланган тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Баҳодир Эрназаров, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анвар Йўлдошев, фахрийлар, овул фуқаролар йиғини масъуллари ҳамда кўчабошчилар иштирок этдилар.

Юртимизда янги йил шодиёналари кезиб юрган пайтда кўприкнинг таъмирланиб, фойдаланишга топширилгани дўрманликлар учун қувонарли воқеа бўлди.

Қайта реконструкция ишларидан сўнг мазкур кўприкнинг узунлиги 57 метр, умумий кенглиги 10 метрни ташкил қилди. Энди транспорт қатнови учун, пиёдалар ҳаракати учун барпо этилган йўлаклардан бемалол фойдаланиш мумкин. 57 метрдан иборат бўлган кўприк мустаҳкам ва хавфсиз. Икки томонида ҳимоя деворлари ва ғилдирак қайтаргичлар ҳам қурилган. Икки тасмали автомобиль йўлида бир кунда 11 мингдан ортиқ транспорт ўтиш имконияти мавжудлиги йўловчилар учун янада қулайлик яратади.

Кўприкнинг ишга туширилишига бағишланган тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов қайта реконструкция қилинган кўприк овул ва маҳаллалар аҳлини бир-бирига боғлашини айтиб ўтди.

Маросимда сўз олган масъуллар, овул фаоллари ҳар бир инсон бугун кечагидан, эртага бугунгидан яхши яшашни исташини, туманимиз бўйлаб амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар одамларнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилаётгани билан аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Бугун юртимизнинг қай бир ҳудудига борманг улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Айниқса, йўлсозлар ҳамда қурувчиларнинг қўли-қўлига тегмайди, йўл, кўприк қуришдек савобли ишлар йўлида ғайрат билан меҳнат қилишмоқда.

Бир пайтлар қишлоқлардаги ёғоч кўприклар муаммоси аҳолининг эътирозига сабаб бўлгани рост. Бугун эса бошқа масалалар қаторида овул ва маҳаллаларни боғлайдиган кўприкларнинг таъмирланиши аҳолига қулайлик яратмоқда.

Мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилган мазкур кўприк узоқ йиллар мобайнида эзгу мақсадлар йўлида халқимизга хизмат қилади, албатта. Кўприкнинг ишга туширилиши натижасида ҳудудлар фаровонлашиб, аҳолининг турмуш даражаси янада яхшиланади. Тадбирда фаол қурувчи-усталарга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026