15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 06:56
Жамият 👁 228

ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрь кунги Фармойишига асосан 2023 йил 25 декабрь куни Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими томонидан Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги, Ватан ҳимоячилари куни байрами ҳамда Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги навбатдаги тадбир Амударё тумани Маданият бўлими биносида ўтказилди. Маълумки, мамлакатимиз бўйлаб 2023 йил 15 декабрдан 2024 йил 15 январгача Ватанпарварлик ойлиги ўтказилмоқда. Ойлик доирасида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни Ватан ҳимоясидек шарафли касбга йўналтириш мақсадида Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейи раҳбарияти билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирдан кўзланган мақсал ҳарбий академик лицей фаолиятини кенг жамоатчиликка таништириш ва 9-синф битирувчиларидан иқтидорли ўқувчиларни ўқишга таклиф қилишдан иборат бўлди.

Мазкур тарғибот тадбири давомида Жалолиддин Мангуберди ҳарбий академик лицейи ўқитувчилари Шерзод Рўзметов ҳамда Шахзод Жуманиёзовлар семинар-тренинг ўтказишди. Унда Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродов, Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, Қуролли Кучлар хизматчиси Зокир Саъдуллаев, Ўзбекистон Республикаси "Veteran" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси байналмилал жангчилари Амударё туманидаги вакили Баҳодир Жуманиёзов ва фахрий жангчилар, умумтаълим мактабларининг чақириққача бўлган тайёргарлик фани ўқитувчилари ва 9-синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицейнинг амалий ва назарий ўқув машғулотлари, мазкур лицей битирувчиларининг Олий Ҳарбий билим юртларига ўқишга киришда қандай имтиёзларга эга бўлишлари, шунингдек, ҳарбий академик лицей курсантларига қўйиладиган асосий талаблар бўйича саволлар билан мурожаат қилдилар.

Айтиш жоизки, мазкур лицейнинг асосий вазифаси ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари инсоний фазилатларни шакллантириш ҳисобланади.

Шунингдек, ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ҳамда таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек, уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш, Қуролли Кучлар ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш ҳам лицейнинг вазифалари сирасига киради.

Лицей ўрта махсус таълим муассасаси ҳисобланади, лицейга қабул ва ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланган. Лицейда ўқув жараёни давомийлиги икки йил бўлиб, йиллик қабул квотаси 150 нафарни ташкил этади.

Тарғибот семинар-тренинг давомида масъуллар иштирокчиларнинг барча саволларига жавоб бердилар. Тадбир сўнгида видеоролик намойиш этилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019