22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 11:22
Жамият 👁 229

БОЙОВУЛ МАҲАЛЛАСИНИНГ НУРОНИЙ ОНАХОНЛАРИ ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

БОЙОВУЛ МАҲАЛЛАСИНИНГ НУРОНИЙ ОНАХОНЛАРИ ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёши улуғ инсонларни қадрлаш, уларнинг ҳаёт тажрибасини ўрганиш, панд-у насиҳатларига доимо амал қилиш халқимизга хос қадрият ҳисобланади. Ушбу қадриятларни давом эттириш ҳамда юртимизда катта авлод вакилларининг тинчлик, осойишталикни мустаҳкамлашдаги иштирокини ошириш, ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда уларнинг бой ҳаётий тажрибасидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Амударё телевидениесининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ҳам “Кексалар – хонадонларимиз файзи ва фариштаси” шиори остида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Кексаларни эъзозлаш, уларнинг панд-насиҳатларини ёшларга етказиш орқали жамиятда ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий муҳитни шакллантириш борасида ҳудудларда “Бувижонлар мактаби” аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар таништириб борилмоқда.

22 декабрь куни 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида мазкур грант лойиҳаси иш режасига кўра Бойовул маҳалласида “Бувижонлар мактаби” аъзолари, нуроний онахонлар, меҳнат фахрийлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбирда лойиҳа ижрочилари, таҳририят ходимлари ва фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Ҳуснида Абдураҳмонова, маҳалла қизлари иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси иш режасига мувофиқ ўтказилаётган тадбирлар, танловлар хусусида маълумотлар берилди. Ушбу тадбирларнинг ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларида, уларни китобхонликка жалб этишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидлаб ўтилди. 

Тадбир давомида фахрий ўқитувчи Ҳайитгул Аллақова хонадонлар кўрки бўлган бобо ва бувижонлар қаноти остида фарзандларнинг улғайиб, камол топишида кўп ҳикмат мужассамлиги, бу ҳикматлар улуғ ёшдаги кексаларнинг ўзбекона тутумлари, оила аъзоларининг хулқ-атворидаги гўзал сифат ва фазилатларда намоён бўлишини эътироф этди.

Шунингдек, қиз боланинг одоби, кийиниш маданияти, миллий либослар ҳақида ҳам сўз юритиб, қадимда бувилар, оналар кийган либосларга таъриф берди. Ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтириб, қизларни ибо-ҳаёли, одоб-икромли, касб-ҳунарли бўлишга ундаб, ўз оиласининг кўрки, ота-онасининг фахри, жамиятга керакли инсонлар бўлиб улғайишларига тилак билдирди.

Маҳалладаги фаол онахонлар либос ҳар бир халқ миллий маданиятини, миллий қадриятларини ўзида акс эттирувчи энг муҳим белги эканлигини алоҳида таъкидлаб, миллий қадриятларимизга, момоларимизнинг умрбоқий удум ва анъаналарига ҳурмат билан қараш лозимлигини айтиб ўтишди.

Бойовул маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Ҳуснида Абдураҳмонова ҳам либос нафақат инсоннинг ташқи кўриниши безаги, балки ундаги ахлоқ-одоб, маънавият ва маданиятнинг белгиси эканлигин, момо ва бувижонларимиз кийган миллий либослар ўзбек халқининг қадимий ва ўчмас маънавияти ва бой қадриятлари ўз ифодасини топганлигини таъкидлаб, маҳалла ҳудудида бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида сўзлаб ўтди.

Нуроний онахонлар “Мутаассиблик ва ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик”, “Миллий урф-одатлар ва анъаналар”, “Қиз бола одоби”, “Саришталик уй – фаришталик уй”, “Озодалик ва поклик – соғлик гарови”, “Оилаларда соғлом турмуш тарзини тўғри йўлга қўйиш”, “Тўғри овқатланиш – саломатлик гарови” мавзуларида қизлар билан дилдан суҳбат қуришди.

Амударё телевидениесининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбир бапрчага манзур бўлди.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026