15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 06:57
Жамият 👁 449

Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугунги кун ёшлари ҳар томонлама салоҳиятга ва иқтидорга эга эканликларини барча жабҳалардаги ютуқлари билан амалда исботламоқдалар. Турли соҳа ва йўналишларда ютуқларни қўлга киритаётган ўғил-қизларнинг мувафаққияти сўзимизга яққол исбот бўла олади.

Аммо, яратилаётган имкониятлар ва шароитларга қарамасдан турли муаммо ва тўсиқларга дуч келаётган, ўз қизиқиши бўйича касб ёки ҳунар эгалласа-да, иқтидорини намоён қила олмаётган ёшлар сони ҳам кам эмас. Ана шундай ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласи эса Амударё туманининг турли ҳудудларида жадвал асосида ўтказилаётган ҳоким ва ёшлар учрашувлари орқали ҳал қилинмоқда.

21 декабрь куни туман Маданият бўлими томошалар залида навбатдаги ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқоқт тарзида ўтказилган учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шерзод Муродов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, туман, республика миқёсида ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшлар, кўплаб натижаларга эришган мактаб ўқувчилари, овул ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар иштирок этдилар.

Учрашув аввалида туман ҳокими Собир Хўжаметов овул ва маҳаллалардаги ишсиз ёшларга ўз меҳнат фаолиятларини бошлашлари учун субсидия асосида меҳнат қуролларини топширилди.

Шундан сўнг, туман ва республика миқёсида турли мусобақаларда ғолибликни қўлга киритиб келаётган спортчи ёшлар ҳамда кўплаб натижаларга эришган мактаб ўқувчиларига диплом ва қимматбаҳоли совғалар топширилди.

Учрашувда туман ҳокими Собир Хўжаметов давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган барча қарор ва фармонлар негизида Ватан келажагини ўз тақдирида кўрувчи фидоий ёшларни тарбиялаб, вояга етказишдек эзгу мақсадлар мажассам эканини таъкидлади.

Қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, қобилиятларини рўёбга чиқариш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини кенгайтириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позицияси, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, спортга жалб қилиш орқали улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

Учрашувда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов Ватан келажаги фақат ёшлар қўлида эканлиги, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал қилиш учун туманимиздаги барча ташкилотлар раҳбарлари масъул эканлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг ёшлар ва уларнинг ота-оналари туман ҳокимига ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилдилар. Учрашувда ёшлар томонидан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Хусусан, олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалардан контракт тўловини тўлашга ёрдам бериш, субсидия асосида меҳнат қуролларини олиш, бандлик ҳамда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олиш каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

 Жойида ҳал қилиш имкони бўлган мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан ёшларнинг талаблари қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда алоқадор муассаса-ташкилот, идоралар раҳбарларига муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди. Мурожаат ва саволлар баробарида учрашувда иштирок этган ёшлар туман ҳокимига ўз таклифларини ҳам беришди.

Учрашув сўнгида туманимиздаги файзли “Шер” тўйхонасида ёшлар учун дастурхон ёзилиб, туман Маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019