ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА МУАММОЛАР ТЕЗКОРЛИК БИЛАН ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
Юртимизнинг барча ҳудудларидаги Халқ қабулхоналари одамлар оғирини енгил қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётир. Буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
Президентнинг Виртуал қабулхонасига жорий йил бошидан 1 ноябрь санасига қадар туман аҳолиси томонидан жами 3755та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Шундан Президентнинг ишонч телефони орқали 2823та, Президент почтасига 110та, Президент Халқ қабулхонасига 96та, сайёр қабулда 55та, қабулхонанинг веб-сайти орқали 384та, қолган 287таси эса туман Халқ қабулхонасида қабул қилинган.
Юқорида қайд этилган 3755та мурожаатларнинг 2810таси, яъни 80,4 фоизи қаноатлантирилган. Шундан 1546таси, яъни 44,2 фоизи ижобий ҳал қилинган. Шунингдек, 1240тасига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган, 24таси узоқ муддатли назоратга олинган. Қолган 516тасига оғзаки тушунтириш берилган, 28таси рад этилган, 125таси тугатилган, 6таси кўрмасдан қолдирилган, 10таси маълумот учун қабул қилинган ва 260таси кўриб чиқиш жараёнида. Ушбу мурожаатларнинг 2093таси Амударё туманидаги давлат органлари, идора ва ташкилотлар томонидан, 1662таси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда Республиканинг бошқа туман ва шаҳарларидаги давлат органлари, вазирлик ва бошқармалари томонидан ўрганиб чиқилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 158таси 18 ёшгача болалар нафақаси, 70таси даволаниш ва жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам, 155таси муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам, 84таси уй-жой билан таъминлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш, 156таси уй-жойини таъмирлаш ва янгидан қуриш учун ёрдам сўраш мазмунидаги мурожаатлардир. Шунингдек, тумандаги сектор раҳбарлари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда жами 162 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилган. Ушбу қабулларда жами 1 028та мурожаатлар келиб тушган бўлса, уларнинг 809таси кўриб чиқилган. Шундан 755таси, яъни 94,1 фоизи қаноатлантирилган, 502таси, яъни 62,1 фоизи ижобий ҳал қилинган, 251тасига эса ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар берилган, 2таси узоқ муддатли назоратга олинган. Шунингдек, 54тасига тушунтириш берилган бўлса, қолган 219таси кўриб чиқиш жараёнида.
Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси ходимлари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, ҳаётий муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш орқали уларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қилишмоқда. Бу эса юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Э.Ражабов, Президентнинг Амударё туманидаги
Халқ қабулхонаси мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶