22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 13:01
Жамият 👁 189

ФУҚАРОЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛИБ, ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

ФУҚАРОЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛИБ, ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан туман ИИБнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан 2023 йилнинг ўтган даврида тизимли ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрь кунги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларига асосан биометрик паспорт ўрнига жорий этилаётган идентификация ID карталарини олиш ва алмаштириш учун туман ИИБнинг МваФРБга мурожаат қилган фуқароларга шу куннинг ўзида ID карта расмийлаштирилиб берилмоқда. Жумладан 2023 йил октябрь ойи давомида 1 312 нафар  фуқаро мурожаат қилган бўлиб, уларга ID карта тўлиқ расмийлаштирилди, йил бошидан эса 6 403 нафар фуқаро ID карта эгалари бўлишди.

Шунингдек, бўлимга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш бўйича фуқаролардан 2та, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш бўйича эса 15та мурожаат келиб тушган бўлиб, йил бошидан 120та фуқаролик қабул қилиш, 12та тан олиш бўйича йиғма жилд қабул қилинди ва бу мурожаатларни қаноатлантириш чоралари кўрилди.

2023 йил бошидан бери фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун 2та мурожаат ва чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш учун йил бошидан 8та мурожжат келиб тушди.

Туман худудида ўтказилган “Паспорт-виза” тадбири давомида 2023 йил октябрь ойи давомида 42 нафар  фуқаро паспорт тизими қоидаларини бузиб яшаб юрганлиги аниқланиб,  уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг  тегишли моддасига кўра, маъмурий баённомалар тўлдирилди ва давлат фойдасига 3 960 000 сўм  миқдорида жарима ундирилди. Ушбу фуқароларнинг барчасига ID карта расмийлаштирилиб берилди. Бу борада йил бошидан МЖтКнинг тегишли моддасига асосан 347та баённома тузилиб, паспорт қоидаларини бузган фуқаролардан 44 587 500 сўм жарима ундирилди.

Жорий йил бошидан МДҲ давлатларидан 2 586 нафар чет эл фуқаролари келган бўлиб, шулардан Қозоғистон Республикасидан 1 249 нафар, Россия Федерациясидан 150 нафар,  Тожикистондан 6 нафар, шунингдек, 5 нафар фуқаролиги йўқ шахслар, Туркманистон Республикасидан 1 138 нафар, Озарбойжон Республикасидан 3 нафар, Беларус давлатидан 2 нафар, Туркиядан 4 нафар, Қирғизстондан 11 нафар, Германиядан 1 нафар, Украинадан 1 нафар фуқаролар  вақтинча яшаш учун рўйхатга олиндилар.

Жорий йил бошидан 15 нафар фуқаро Ўзбекистонда бўлиш қоидаларига риоя қилмаганлиги, вақтинча яшаш муддати ўтиб кетганлиги аниқланди ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улардан қонуний асосда жарима ундирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 1 январь кунги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғи талаблари асосида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар муаллифларига  жавоб хатлари ўз вақтида бериб борилмоқда.

Айни пайтда Амударё тумани ҳудудида жорий йилнинг октябрь ҳолатига фуқаролиги бўлмаган шахслар 325 нафар, чет эл фуқаролари 228 нафарни ташкил қилади. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан мазкур тоифадаги шахсларга тегишли ҳужжатлар ўрганилиб, зарур чоралар кўриш масаласи ҳам алоҳида эътиборга олинган.

А.Умаров, Амударё тумани ИИБ МваФРБ бошлиғи, капитан.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026