22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 12:59
Жамият 👁 207

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий, жисмоний соғлом қилиб тарбиялаш, уларни барча соҳаларда изчиллик билан татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Улар онгига Ватанга содиқлик ва келажаги учун дахлдорлик ҳиссини сингдириш, қалбида ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришга ҳисса қўшиш, экстремизм ва терроризмнинг бузғунчи ғояларига нисбатан муросасизликни шакллантириш жуда муҳим.

Ёш авлод таълим-тарбияси мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининггина эмас, кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳам вазифасидир.

Амударё телевидениеси бунингдек улуғвор мақсад ижросига ҳисса қўшиш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди таъсис этган “Ёшларнинг маънавий-руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш” йўналишидаги давлат гранти танловида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлган эди ва лойиҳани муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Шу йилнинг 23 ноябрида вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг тунги вақтларда кўнгилочар масканларда ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз юришларига, ўқувчиларнинг узрли сабабларсиз дарс қолдиришларига йўл қўймаслик борасида яхши натижаларга эришаётган тумандаги овул – маҳалла фуқаролар йиғинлари тажрибасини оммалаштириш мақсадида мазкур грант лойиҳаси доирасида Амударё телеканали ижодий жамоаси Тўлқин овулида бўлди.

Мазкур овулда учта умумий ўрта таълим мактаблари, 3та мактабгача таълим ташкилотларида вояга етмаганларга таълим-тарбия берилмоқда. Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш ва давримизга муносиб бўлиб вояга етишлари йўлида таълим-тарбия муассасалари фуқаролар йиғини, профилактика инспектори ва Ички ишлар бўлимидаги жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасининг вояга етмаганлар масалалари билан шуғулланувчи ҳудудий инспектор-психологи билан ҳамкорликда тизимли саъй-ҳаракатлар олиб боришаяпти. Натижада ҳудудда вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик, назоратсиз бемаҳал кўнгилочар жойларда юриш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Ўқувчиларнинг турли ижодий танловларда, билимлар ва спорт беллашувларида юқори натижаларни қайд этаётгани барчани қувонтиради. Мактаблар ўқувчилари орасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг республика босқичи ғолиблари ҳам бор. Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари йилдан йилга ошмоқда. Эришилаётган натижаларга қарамасдан вояга етмаганлар хулқ-атворини етарли назорат қилиб, уларни қунт билан ўқиб-ўрганишга ва салоҳиятини ривожлантиришга рағбатлантириш жуда муҳим.

Бу ҳақда овул фуқаролар йиғини фаоллар залида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам батафсил сўз юритилди. Унда Амударё телеканали ижодий ходимлари, фуқаролар йиғини масъуллари, профилактика инспектори, ҳудуд инспектор-психологи, овул фаоллари, ота-оналар, ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни овул хотин-қизлар фаоли Гавҳар Боботоева очди ва олиб борди.

Кун тартибидаги мавзу юзасидан ҳудуд инспектор психологи Ҳусниддин Сафарбоев, 32-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Худоёр Хўжамуродов, овул фаолларидан Гулчеҳра Тиллаева, Дилбар Матёқубова, Набижон Юсуповлар сўзга чиқдилар. Улар ёш авлод камоли йўлидаги овулда олиб борилаётган ишларга кенг тўхталдилар. Шунингдек, болаларни назоратсиз қолдирмаслик, уларнинг қизиқишларига эътибор бериб, қўшимча ўқишлари учун китоблар билан таъминлаш зарурлигини таъкидладилар.

Тадбирда бу борадаги ишларни яна ҳам жонлантириш бўйича таклифлар билдирилди.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026