12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Адабиёт 👁 2,874

ШОИРНИНГ ТУҒЁНЛАРИ

ШОИРНИНГ ТУҒЁНЛАРИ

Амударё туманимизнинг бор ҳусн-у тароватини, ҳаётини ўзида акс эттирган "Яшна, яшна Амударём” қўшиғи матни журналист, шоир Саъдулла Хўжаниёзов томонидан ёзилган бўлиб, унга атоқли ҳофиз, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Назир Раҳимов куй басталаган. Шеър ўз даврида туман халқининг энг севимли қўшиғи даражасига кўтарилгани ҳамон кекса авлод вакиллари томонидан эътироф қилиниб келади. Бу - ижодкорнинг ютуғи.

Куюнчак ва фидойи журналист Саъдулла Хўжаниёзовнинг содда ва фалсафий чуқур маъноларни ўзида жамлаган тўртликлари эса яқинда китоб ҳолида Тошкентдаги "Янги аср авлоди” нашриётида "Тўрт томирда жўш урган туғён” номи билан минг нусхада чоп этилди. Китоб кўплаб китобсеварларга манзур бўлди. Китобга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Янгибой Қўчқоров сўз боши ёзиб, муаллиф ҳаёти ва ижодига муносабатини билдирган.

Бир гал Саъдулла ака Хўжаниёзов 1960 йилларда тутган ён дафтарини кўрсатиб, ундаги шеърларини ўқиб берганда "Орзуим, шеърларимни китоб қилиб чиқарсам,” деган мисраларга эътибор қилгандим. Ижод қила бошлаганига салкам олтмиш йил бўлган бу ижодкорнинг илк китобида шунга монанд қуйидаги сатрларни ўқийсиз:

Ёзган шеърларимни китоб қилурман,

Яхшиларга даъват, хитоб қилурман,

Ишонгум, бир куни ишим юришиб,

Ижод чўққисига шитоб қилурман.

Йиллар ўтса ҳам орзунинг ўлмаслиги, жонни безовта қилиб, ҳаёт ва ижодга, яшашга ундайверишини бу сатрларда кўрамиз. Ижодкор ҳаётида қанча яхши-ёмонни, паст-у баландни кўрса, хулосаларини шеърий шаклларда ифодалаб бораверган. Шу баробарида ўз-ўзини тарбиялаб, ҳеч кимдан хафа бўлмай, умр йўлларида хато ва камчиликларни енгиб ўтишга ҳаракат қилади. Ва атрофдагиларни ҳам хушёрликка, гўзал инсоний фазилатларга даъват этади.

Одамлар ҳаётда кўп нарсаларни гапириши мумкин. Лекин шоир бўлолмайди. Нафосат боғлари ифорини ҳамма ҳам ҳидлай олмайди. Туйғу ва туғён кенгликларида сайр этиш саноқли одамларгагина насиб этади. Лекин сўз сеҳри барчани бирдай мафтун этиши аниқ. Саъдулла аканинг тўртликларини ўқир эканмиз: "Шоир сўз термасдан яшай олмайди”, "Шоирлик қисматдир: гоҳ азоб беради”, "Шоир бўлиб жабр-у жафони кўрдим”, "Шоир бойлик эмас, шеър ғамин ейди” каби мисраларида олтмиш йиллик ижодий йўлнинг хулосалари бор ва бу йўл унга осон кечмаганини англатади.

Дунёнинг тўрт томони бор. Фасллар тўртта. Одамзодга уйғун кўп нарсалар тўрт рақамини ўзида мужассам этади. Шу маънода китобнинг "Тўрт томирда жўш урган туғён” деб номланиши ҳам бежиз эмас. Бир тўртлигида "Ҳаёт мангу пойга, у шундоқ қолур” деган мисрани ўқидим. Туманимизда шу кунгача ижодкорларнинг элликка яқин шеърий китоблари чоп этилган. Уларнинг ичида "ҳаёт пойга”сига ҳам, китоб пойгасига ҳам ҳечдан кўра кечроқ бўлса-да чиққан Саъдулла аканинг китоби вақт силсиласида қийматини йўқотмайдиган сатрлари ила олдинги ўринга чиқиб олади, десак тўғри бўлади.

Ўлмасбек ХЎЖАЕВ.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026