14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:47
Адабиёт 👁 4,869

КЎНГИЛ ТУҒЁНЛАРИ

КЎНГИЛ ТУҒЁНЛАРИ

ЮРИНГ, ПАХТА ТЕРГАНИ!

Ҳосилга мўл далани,

Кўриб кўз қувонади.

Юлдуз каби ёнади,

Юринг, пахта тергани.

Вақт кетказмай қалъада,

Айни қизғин паллада,

Ўйнаб қўшиқ-яллага,

Юринг, пахта тергани.

Важ-карсонни қўяйлик,

Хирмонларни уяйлик,

Иш завқига тўяйлик,

Юринг, пахта тергани.

Қизиқ кузнинг ҳавоси,

Ўзгарувчан навоси,

Келмай қишнинг садоси,

Юринг, пахта тергани.

Кундан-кун янги марра,

Ғайрат ошсин юз карра,

Ҳосил қолмасин қорга,

Юринг, пахта тергани.

Бир қўлдан икки яхши,

Мададкор ҳофиз, бахши,

Туғимиз дала нақши,

Юринг, пахта тергани.

Меҳнат қилган роҳатда,

Даромад этиб катта.

Қўли баланд албатта,

Юринг, пахта тергани.

Дала томон шошингиз,

Баланд қилиб бошингиз,

Пахта ризқу-ошингиз,

Юринг, пахта тергани.

Бир-биров-ла беллашиб,

Суҳбатлашиб, тиллашиб.

Этаклашиб, қўллашиб,

Юринг, пахта тергани.

Пахта кўп чаноғида,

Қизларнинг ёноғида,

Етмоқ йўқ саноғига,

Юринг, пахта тергани.

Дер: ишлаган тишлайди,

Буни барча хушлайди,

Байроқ қилиб ушлайди,

Юринг, пахта тергани.

Мақтов, олқиш сизники,

Ажиб қўшиқ кузники,

Ҳамду сано бизники,

Юринг, пахта тергани.

Кезар далалар бўйлаб,

Саъдулла шоир куйлаб,

Ўй-фикрин сизга сўйлаб,

Юринг, пахта тергани.

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ.

ЎЙЛАР

Эҳтиромдир қалбдаги энг инжа туйғу,

Саховату садоқатдан унар мангу,

Устозига шогирдлари мисли кўзгу,

Кўнгил торин сидқ куйига тузмоқ жоиз,

Шогирд учун устозидан ўзмоқ жоиз.

 

Илм-ҳунар эгаллаш-ку эмас осон,

Эришилар унга қанча озорлаб жон,

Оҳ, устозни ранжитмоқдир ёмон-ёмон!

Шогирд бўлсанг, устоз қўлин тутмоқ жоиз,

Шогирд учун устозидан ўзмоқ жоиз.

 

Шогирдига очса қалбин – соҳибкарам,

Эъзозларга бўлар лойиқ – пир, муҳтарам,

Одамийлик фазилатин айлабон жам

Устоз бўлсанг–шогирд қалбин сезмоқ жоиз,

Шогирд учун устозидан ўзмоқ жоиз.

 

Ҳар нафасда бир янгилик – тараққиёт,

Бедорлигу ҳар жабҳада ижод, сабот –

Шогирдлардан шуни сўрар замон, ҳаёт

Устоз бўлсанг, ранж оламин кезмоқ жоиз,

Шогирд учун устозидан ўзмоқ жоиз.

 

Халқимизда бир нақл бор собит ҳамон:

"Устозсизнинг устозидир – иблис, шайтон,

Ҳар мақомга йўрғалайди, бўлар ҳайрон”.

Бир комили муршид устоз тутмоқ жоиз,

Шогирд учун устозидан ўзмоқ жоиз.

 

Устозларнинг этагидан тутолмадим,

Шогирд бурчин тўкис адо этолмадим,

Устоз қайда... шогирдлардан ўтолмадим

Устоз бўлсанг жўн шогирддан безмоқ жоиз,

Шогирд учун устозидан ўзмоқ жоиз.

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ,

фахрий ўқитувчи.

УСТОЗ

Саъдулла Хўжаниёзовга

Ота десам, отамдайин азиздир,

Худди онам каби меҳрда уммон.

Устоз десам, йўқ, минг чандон яхшидур,

Жоним фидо бўлсин сизга, устозим.

 

Гапларимдан ташвишимни сезади,

Яхши кунларида  мени излайди.

Хабарлаша олмай қолсам агарда,

Қизим, нега жимсан, дея излайди.

 

Кўнгил сезар, бетоблигим билади,

Ғамга ботсам, гўё ғамим олади.

Торларга дунё тор, сен кенг бўл, дея

Отамдайин жон койитиб юради.

Зуҳра АҲМЕДОВА.

Устоз ўгити

 

Шогирд устозидан сўради бир кун:

-Бир савол қийнайди мени кун-у тун.

 

Худо етказмишдир бундай замона,

Қўл чўзсак етади қайси томона.

 

Рўёб бўлиб боболарнинг эртаги,

Ер тугул, маълумдир ойнинг ҳам таги.

 

Хуллас, инсон нени қилса гар орзу,

Етишга ҳар қачон имкон топар у.

 

Лекин битта нарса дилни қилар ғаш,

Не учун дунёда тинмайди саваш?

 

Нега олий бўлиб яратилган зот,

Тинч яшашга имкон топмас одамзод?

 

Устоз деди: Ўйлаб кўргин, одатда,

Икки кўриниш бор муносабатда.

 

Биринчиси эрур энг олийжаноб –

Икки инсон бирга учрашгани тоб.

 

Агар яхши гаплар айтса юзига,

Ундан ҳам аълосин айтар изидан.

 

Мабодо орқадан сал-пал койиса,

Юзга айтилар кўп бундан юз ҳисса.

 

Ҳақиқат юзига айтилган одам,

Нафс-у жаҳл жиловин тутади маҳкам.

 

Афсуски, рост сўзни айтишга журъат,

Кам одам топади ўзида қудрат.

 

Иккинчиси эрур риёкорона,

Агар сўзлашмоққа бўлса баҳона.

 

Энг мақтов сўзларни айтиб ўзига,

Кўринмаган чоғда унинг кўзига.

 

Бисотида неки ёмон сўзи бор,

Эл ичида айтар такрор ва такрор.

 

Эътиқоди сустроқ инсонни авраб,

Бўларлар турли хил жанжалга сабаб.

 

Баъзида халқларнинг жанжали учун,

Кифоя ўшалар чиқарган учқун.

 

Шунинг-чун сиз ёшлар-толиби илм,

Руҳият бобида олиб кўп билим.

 

Эзгу ниятларни дилда қилиб жам,

Дўстлик ришталарин боғланг мустаҳкам.

 

Тугаса айтилган ўша иллатлар,

Доим аҳил яшар барча миллатлар.

Аҳмад НАФАСОВ,

"Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

ҲАМКАСБЛАРИМГА

Миллат биздан кутаётир комил инсон, даҳони,

Бугун Сизнинг шогирдингиз билсин турфа соҳани.

Ана шунда Ватан бизга қўяр – аъло баҳони

Шунда қалблар фахр ила ифтихорга тўлажак!

Шунда бизнинг кўчамизда, албат, байрам бўлажак!

 

Мураббийлик – улуғ касбдир, ғуруримиз, шонимиз,

Белни боғлаб ишласак гар, топталмагай шаънимиз.

Меҳнатимиз орқасидан ҳалол бўлгай нонимиз,

Азиз ҳамкасб, бунга бизнинг келади имконимиз!

Ана шунда таълимда ҳам ютуқлар кўп бўлажак,

Устоз деган эҳтиромга ҳар ким мансуб бўлажак!

 

Азиз ҳамкасб, шу бугундан белни маҳкам боғлайлик,

Ўзни сифат-самарали таълим сари чоғлайлик,

Имконларни бериб қўйган Ватан ҳақин оқлайлик!

Юрт олдида бурчимизни доим эсда сақлайлик!

Ана шунда қалбларимиз ифтихорга тўлажак,

Устозларнинг кўчасида ҳар кун байрам бўлажак!

 

Азиз ҳамкасб, кўзни очинг, сира қолманг ғафлатда.

Келажакнинг эгалари кутар бизни мактабда,

Компетенция, хорижий тил, АКТлар навбатда,

Бизлар бунинг уддасидан чиқамиз-да албатта.

Ана шунда қалбларимиз ифтихорга тўлажак,

Муаллимлар кўчасида ҳар кун байрам бўлажак!

Санобар ХЎЖАМУРОТОВА, 40-сонли мактаб директори. 

Онамдайсиз

Онамдайсиз, гўё онамсиз,

Қанча билим ҳадя этгансиз.

Келажагим порлоқ қилгансиз,

Унутмайман, сизни устозим.

 

Доим менинг хаёлимдасиз,

Энг улуғсиз ҳаётимда сиз.

Қуёшимсиз, ой, юлдузимсиз,

Унутмайман, сизни устозим.

 

Дарс берган пайтларингиз,

Эслаб қолсам, ўйга чўмаман.

Эсимдадир ҳар бир сўзингиз,

Унутмайман, сизни устозим.

 

Қанча-қанча болаларга сиз,

Меҳр билан билим бердингиз.

Бизлар сизга раҳмат айтамиз,

Унутмайман, сизни устозим.

 

Мактабимни битирганимда,

Ҳаёт сари йўл олганимда.

Ёмон кун ва яхши кунимда,

Унутмайман, сизни устозим.

 

Жавоҳир ЙЎЛДОШЕВ.

Ардоқлаб яшайман

Номингиз улуғдир азал-азалдан,

Мадҳингиз тушмайди куй-у ғазалдан,

Меҳрингиз қимматдир олтин-у зардан,

Ардоқлаб яшаймиз сизни устозлар.

 

 

Сиз бергансиз Навоийга таълимни,

Ўқитгансиз Улуғбекдай олимни,

Қабул айланг таҳсинлар-у таъзимни,

Буюклик ярашар сизга устозлар.

 

 

Илм боғин яратгувчи боғбонсиз,

Таълим бериб чарчамангиз ҳеч он сиз,

Ҳурмат-эҳтиромга лойиқ инсонсиз,

Бу кун таъзимдамиз сизга устозлар!

 

Асадбек НУРАДДИНОВ,

11-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019