12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:41
Адабиёт 👁 3,051

КЎНГИЛ ТУҒЁНЛАРИ

КЎНГИЛ ТУҒЁНЛАРИ

Она тилим

 

Бир калом бор лисонимизда,

Кўнгли чўккан такрор этади.

Келажак бор имконимизда –

"Бу кунлар ҳам ўтиб кетади”.

 

Бу каломни айтар тумонат,

Давлатмандни ғамгин этади.

Бойлик, давлат балки омонат –

"Бу кунлар ҳам ўтиб кетади”.


Она тилим!

Қанчалар бойсан!

Билган сайин ошади ҳайрат.

Ахир кўринг – битта жумлада,

Қанча маъно, мазмун қатма-қат.

 

Бу табаррук, пурмаъно лисон,

Яратгандан бизларга инъом.

Она тилим бор экан мудом,

Нуфуз топар ўзбек деган ном.

 

Аҳмад НАФАСОВ.

ҚУТЛОВ

 

Ватаним, бағрингда дунёга келдим,

Меҳрли гўшангда улғайдим, ундим.

Қирларингда сездим тириклик васфин

Ватаним, муборак азиз айёминг.

 

Гуллайвергин, қуёшли ўлкам,

Мустақил юртим нақадар кўркам.

Юксалгин, яшарсин ҳар қадаминг,

Ватаним, муборак азиз айёминг!

 

Юлдуз МАДАДОВА, 44-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси.

 

Табдиркорлик ҳақида эртак

 

Жуда қадим замонда

Бир камбағал бор экан.

Мол-у мулки жуда оз,

Бурда нонга зор экан.

 

Хотини ҳам гоҳида

Уни койиб қўяркан.

Ишлаб нон топган куни

Олқишларкан – суяркан.

 

Икки ўғил, икки қиз

Ҳали анча ёш экан.

Бой уйига хизматга

Борса: "булар ёш”, деркан.

 

Шундан, ишга ўзи-ю

Хотини борар экан.

Бир ойлик меҳнатига

Тўрт чақа олар экан.

 

Шу тахлитда йиллар ҳам

Ғиз-ғиз ўтаверибди.

Фарзандлари вояга

Бир-бир етаверибди.

 

Бойларнинг эшигида

Ишлаб пул топишибди.

Эр-хотин тандир қуриб,

Уйда нон ёпишибди.

 

Бора-бора "Зўр нонвой”

деган номни олибди.

Ҳунари орқасидан

Роса бойиб қолибди.

 

Фарзандлар ҳам нонвойлик

Касбини эгаллабди.

Бахт-у омад отини

Тутишиб эгарлабди.

 

Ўғиллар улғайибди,

Қизлар тегибди эрга.

Ижарага ер олиб,

Айланибди фермерга!

 

Мулкдорларнинг сафидан

Ўз ўрнин олишибди.

Ҳатто тўрт фарзандига

Уй-жойлар солишибди.

 

"Меҳнатнинг таги роҳат”

Деган мақол тўқибди.

Улардан қолган авлод

Олқиш, таҳсин ўқибди.

 

Ривоятнинг маъноси:

Ким тадбиркор – кам бўлмас.

Юрмас бошқа юртларда

Кўзлари ҳеч нам бўлмас.

 

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист.

Ота-она

Ота-она юраги ва бағри гирён,

Сени деб ўзларин урарлар ҳар ён.

Қариган чоғида бўлмасин сарсон,

Қадрланг, дўстларим, ота-онани.

 

Олтин-кумуш билан кўмиб қўйсанг ҳам,

Кексалик балоси бошин қилар хам,

Эътибор бердингми – кўзларида нам,

Қадрланг, дўстларим ота-онани.

 

Уларга даркормас сендан бошқаси,

Сен ўзинг жигардан унган парчаси.

Керакмас ўзингдан бошқа барчаси,

Қадрланг, дўстларим ота-онани.

 

Сенинг учун керак бугун мартаба,

Балки кетиб қолар улар эртага.

Афсуслар чекмагин дейман мен яна,

Қадрланг, дўстларим, ота-онани.

 

Ўтсалар юзта қўй сўймоқ не даркор,

Тириклик чоғида сийлангиз бир бор.

Одамлар олдида бўлсангиз сардор,

Қадрланг, дўстларим, ота-онани.

 

Фарҳод бу сўзларни олди ҳаётдан,

Ҳам ўқиб, ўрганди илм-у баётдан.

Кўрди ва ўрганди яқин-у ётдан,

Қадрланг, дўстларим, ота-онани.

Фарҳод АВЕЗОВ.

Ватаним

Шафақлари ёниб уйғонар қуёш,

Нурга ўрар илҳомларимни.

Ёғдусида улашар оташ,

Биздан бошлаб саломларини,

Бу – менинг Ватаним,

Бу – сенинг Ватанинг!

 

Бол булоғи, зумрад боғлари,

Тупроғида кулади чаман.

Хазинадир олмос тоғлари,

Фазоларга мағрур учаман,

Бу – менинг Ватаним,

Бу – сенинг Ватанинг!

 

Пахтазорда олтин толалар,

Қалб риштаси, дўстлик иплари,

Кундек кулиб, ёниб товланар,

Жило айлаб тўйнинг сеплари,

Бу – менинг Ватаним,

Бу – сенинг Ватанинг!

 

Заргар элим, меҳмоннавозим,

Севги қурган кўркам кошонам.

Жаранглайди менинг овозим,

Азиз онам, қутлуғ остонам,

Бу – менинг Ватаним,

Бу – сенинг Ватанинг!

Чинорой ЎРИНБОЕВА.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026