15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 10:13
Жамият 👁 172

САРАНЖОМ-САРИШТА, ЯШИЛ МАСКАНГА АЙЛАНАЁТГАН МАКТАБ

САРАНЖОМ-САРИШТА, ЯШИЛ МАСКАНГА АЙЛАНАЁТГАН МАКТАБ

Айни кунларда туманимизнинг қайси ҳудудига борманг, кузги кўчат экиш, ободонлаштириш ишларига гувоҳ бўласиз. Айниқса, “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган ишлардан кўзингиз қувонади.

Дарвоқе, кўчат экиб, боғ яратиш халқимиз учун азалий қадрият. Шу боис, оилада фарзанд туғилса, ҳар бир янги туғилган чақалоққа атаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилади. Бунинг ўз рамзий маъноси бор, албатта. Болада табиатга меҳр уйғотиш, ўз боғи, чорбоғини яратишга ўргатиш, қолаверса, униб-ўсиб, ҳовли-жойга кўрк, файз бағишлаган дарахт сояси-ю мевасидан эл-юрт баҳра олсин, деган эзгу ниятлар мужассам бу бобомерос қадриятда.

Кундан-кунга обод ва фаровон бўлиб бораётган маҳаллалар, идора ва ташкилотлар, умумтаълим муассасалари атрофида барпо этилаётган яшил ҳудудлар халқимиз учун битмас-туганмас мусаффо ҳаво – кислород фабрикасидир. Мусаффо ҳаво эса соғлом ҳаёт манбаи, бу манбани яратишга ҳисса қўшиш ҳар бир соғлом фикрли инсоннинг зиммасидаги масъулиятли бурчи ҳисобланади.

Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 56-сонли мактаб атрофи ҳам йил сайин ободон ва кўкламзор ҳудудга айланиб бормоқда. Орзигул Худойберганова раҳбарлигидаги мазкур педагогик жамоа айни кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудидаги дов-дарахтларни асраб-авайлаш, гул уруғлари ва совуққа чидамсиз гул кўчатларини баҳорги экиш мавсумига тайёрлаб қўйиш, мавжуд мевали ва манзарали дарахтларга кузги шакл ва ишлов бериш билан бир қаторда муассаса ҳудудида янгидан боғ яратиш ишларига алоҳида эътибор қаратишмоқда.

Аввало мактабнинг техник ходимлари томонидан ҳудуддаги ариқлар хас-хашаклардан тозаланиб, кўчат ўтқазиладиган ер қондириб суғориб қўйилди. Туман ҳокимлиги ва Дурунки МФЙ томонидан етказиб берилган 192 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари мактаб боғбони Мансур Ҳайтанов, техник ходимлар Манзура Қодирова, Олтиной Хўжамуродова, Манзура Камолова, Гулмира Ҳайитбоева, Мавлуда Жуланова, Жасур Ҳайтановлар томонидан мактаб боғига ва муассаса атрофидаги ариқлар бўйларига сифатли қилиб экилди. Ўтқазилган ҳар бир туп кўчатнинг тупроққа илдиз қўйиб, тўлиқ ривожланиб кетишини таъминлаш мақсадида мактаб боғбони Мансур Ҳайтанов бошчилигидаги техник ходимлар кўчатларни ўғитлаб, сув қуйиб чиқдилар. Қишнинг совуқ ва изҳиринли кунларида экилган кўчатларнинг илдизлари зарарланмаслиги учун тупларига яхшилаб тупроқ тортилиб, зичланди.

Айни пайтда эса мактаб боғбони ва техник ходимлар аввалги йилларда ўтқазилган дарахтларнинг тупларини оқлаш, ортиқча шох-шаббалардан тозалаш, мактаб боғидаги экиндан бўшаган ерлардаги ҳар хил бегона ўтлар чиқиндиларини боғ ҳудудидан чиқариб ташлаш каби кузги-қишги юмушларни адо этишмоқда. Муассаса атрофи эса кеч куз бўлишига қарамай, озода ва саришта. Хазонлардан тозаланган, янги экилган кўчатлар бир текис саф тортган, чиройли шакл берилган дов-даражтлар нафақат мазкур таълим-тарбия масканига, балки Дурунки маҳалласига ҳам файз бағишлаб турибди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019