22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 14:13
Жамият 👁 196

ҚИПЧОҚ ОВУЛИДАГИ КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ҚИПЧОҚ ОВУЛИДАГИ КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Амударё туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Барча овул ва маҳаллаларда, корхона-ташкилотлар, таълим муассасалари бинолари атрофида лойиҳа доирасида яшил боғ барпо этиш учун турли мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш, уларни мунтазам равишда парваришлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

7 ноябрь куни Қипчоқ овулидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби биноси атрофида ҳам яшил ҳудудларни янада кенгайтириш, экология яхшиланишига ҳисса қўшиш мақсадида кўчат экиш ва ободонлаштириш ишлари ташкил қилинди. Ушбу эзгу ва хайрли ишларда мактабнинг барча ходимлари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.

Тадбир давомида мактаб ҳудудидаги майдонларда ободонлаштириш ишларини ўтказилиб, мавжуд дарахтлар, арчалар ва буталарга шакл берилди, қуриган шохлари олиб ташланди. Ёввойи ўтлардан тозаланган ер майдонларига мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

Ушбу касб-ҳунар мактабида барча қулайликларга эга бўлган ўқув биносидан ташқари, 240 ўринли ўқув устахонаси, 120 ўринли ошхона ва 100 ўринлик ўқувчилар турар жойи мавжуд. Масканда ўқувчи-ёшларнинг сифатли таълим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Мактабда бу йилги ўқув йилида 1-босқичга 8 та йўналиш бўйича 205 нафар ўқувчи қабул қилинган. Ҳозирги кунда ўқувчи-ёшларга 28 нафар ўқитувчи ва 9 нафар ишлаб чиқариш усталари таълим-тарбия беришмоқда.

Мазкур касб-ҳунар мактабида ёшларга автомобиль двигателларини ташхислаш ва таъмирлаш, автомобиль электр ва электрон жиҳозларига хизмат кўрсатиш, ахборот воситалари машиналари ва компьютер тармоқлари оператори, тикувчи, ўт ўчирувчи, тракторчи-машинист, рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси, электрик каби йўналишлар бўйича пухта билим берилмоқда. Мактабнинг тажрибали ўқитувчилари умумтаълим фанларини, маҳоратли ишлаб чиқариш таълими усталари касб ва ҳунар сирларини мукаммал ўргатишмоқда. Касб ва ҳунар сирларини чуқур ўрганаётган ёшлар мактаб, туман ва республика миқёсидаги турли тадбирлар, танловларда ўз иқтидорларини намойиш этишмоқда.

Ҳар жабҳада ўз фаоллигини намоён этаётган мактаб жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларига ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Шу пайтга қадар касб-ҳунар мактаби атрофидаги ер майдонларига шартномага кўра, Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигидан 6,5 млн. сўмлик кўчатлар келтирилиб экилди. Ҳудудга 100 туп ясин, 100 туп катальпа, 100 туп қайрағоч, 100 туп япон сапураси, 100 туп терак кўчатлари кўчирилди. Ундан ташқари, лойиҳа доирасидаги эзгу ишлар давомида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ташаббуси билан 700 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳам ўтқазилди.

Мактаб боғига яхши ният билан экилган барча кўчатлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.

Мактаб атрофини янада обод қилиш мақсадида ташкил этилган хайрли тадбир давомида кўчатлар учун махсус техника ёрдамида чуқурлар қазилди. Ниҳоллар белгиланган ўлчамдаги чуқурларга жойлаштирилди ва сув қуйилиб, юмшатилган тупроқлар билан кўмилди. Лойиҳа доирасидаги мазкур тадбир уюшқоқлик билан ўтказилиб, мактаб ҳудудидаги боғлар янада кенгайтирилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026