15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 10:13
Жамият 👁 334

Фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазасига бағишланган ўқув машғулотлари давом этмоқда

Фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазасига бағишланган ўқув машғулотлари давом этмоқда

8-9 ноябрь кунлари Амударё туманида “Бошқарув органлари, фавқулодда вазиятлар давлат тизими ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотни ўтказишдан кўзланган мақсад – фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазасини таъминлашга қаратилган вазифаларни ўз вақтида, кечиктирмасдан амалга ошириш, қутқарув-қўриқлаш ҳаракатларини бехато олиб бориш, зарур ҳолатларда фуқаро эвакуациясини ташкил этиш, жабрланган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича соҳа масъуллари батафсил маълумот ва тушунчалар беришдир.

8 ноябрь куни тумандаги 82-сонли мактабда “Йиғин” сигнали бўйича фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими туман бўғини хизматлари билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазасини таъминлашга қаратилган вазифаларни ўз вақтида, кечиктирмасдан амалга ошириш, қутқарув-қўриқлаш ҳаракатларини бехато олиб бориш, зарур ҳолатларда фуқаро эвакуациясини ташкил этиш, жабрланган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича иштирокчиларга соҳалар масъуллари батафсил маълумот ва тушунчалар берди.

Олмазор маҳалласи ҳудудида жойлашган марказий ўйингоҳда туман механизациялашган йиғма командаси ва фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларининг саф кўриги бўлиб ўтди. Кўрик давомида масъуллар иштирокчиларни ўқув машғулотига жалб қилинган техникалар билан таништириб чиқдилар. Шунингдек, иштирокчиларнинг ўқув машқига тайёргарлиги, фавқулодда вазиятларда махсус техника ва жиҳозлардан фойдаланиш бўйича билимлари синовдан ўтказилди.

Ўқув машқи давомида Беруний маҳалласи ҳудудидаги “Манғит савдо комплекси” масъулияти чекланган жамиятида ёнғин келиб чиқишини бартараф этиш ҳаракатлари бўйича ҳам махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулот давомида ёнғин пайтида одамларни хавфсиз эвакуация қилиш, ёнғинларни самарали ўчириш тартиби, шунингдек, ёнғинга қарши ҳимоя воситалари жойлашган жойларни белгилаш, ёнғин чиққанда зудлик билан «101» телефон рақами орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмасига хабар бериш, одамларга хабар бериш ва уларни эвакуация қилиш чораларини кўриш, имкон қадар мавжуд ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан ёнғинни ўчириш чораларини кўриш кераклиги жонли мисоллар ёрдамида тушунтириб берилди.

Шундан кейин Тошёп овулидаги 51-сонли мактабгача таълим ташкилотида ишчи-ходимлар ҳамда тарбияланувчиларга ёнғин ўчириш техник асбоб-анжомлари тўғрисида тушунчалар бериш бўйича йиғилиш ўтказилди. Дастлаб ташкилот тарбияланувчилари ва ходимларига ёнғин келиб чиқиши сабаблари, нима учун баъзи буюм ва моддалар тез ёнувчи ёки портлаш хавфи юқори эканлиги, носоз газ ва электр жиҳозлари нима учун хавфли эканлиги ҳақида маълумотлар берилди. Сўнгра болаларга махсус техника ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада тарбияланувчиларга ўт ўчириш мосламасидан тўғри фойдаланиш, ўт ўчириш автомашинасининг ишлаши ҳамда ўт ўчирувчиларнинг ҳимоя кийимлари нимадан иборат эканлиги намойиш этилди. Бундан ташқари, ёнғин содир бўлганида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Ўқув машқи доирасида Чордара маҳалласидаги 36-сонли мактабда кўчириладиган аҳолини йиғиш ва мактабда фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиши бўйича ҳам машғулотлар ўтказилди. Машғулотлар давомида кўчириладиган аҳолини йиғиш, аҳоли ва моддий бойликларни хавфсиз кўчириш тартиби амалий машқлар ёрдамида кўрсатиб берилди.

Шунингдек, ўқув машқи давомида сув тошқини сабабли юзага келган вайроналар, санитария-эпидемиологик ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш, қутқарув ва тиклаш ишларини амалга ошириш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби махсус-тактик ўқув машқлари ҳам ўтказилди.

Олмазор маҳалласидаги марказий ўйингоҳда эса кўчиб келган аҳолини қабул қилиш жараёнлари ташкил этилди. Ушбу жараёнда аҳолини тартиб билан қабул қилиш ва махсус ўринларга жойлаштириш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, кундалик озиқ-овқат ва гигиена воситалари билан таъминлаш тартиби ҳам кўргазмали тарзда намойиш этилди.

Туман ҳудудидаги ўрмонзорларда ёнғин келиб чиқишини бартараф этиш ҳаракатлари бўйича соҳа вакиллари учун махсус-тактик ўқув машғулоти Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигига қарашли ўрмонзорда бўлиб ўтди. Тадбирда ўрмонда ёнғинга қарши оралиқ жойлар, йўллар, ёнғинга қарши минераллаштирилган ҳимоя полосалари, зовурлар, сув ҳавзаларини қуришга эътибор қаратиш, ўрмонларни ёғоч қолдиқларидан ва бошқа тез ёнадиган материаллардан тозалаш ҳамда ўрмонларнинг ёнғин хавфсизлигини оширишга йўналтирилган тадбирларни мантазам равишда ўтказиш лозимлиги қайд қилинди.

Шу куни туманнинг Қангли овули ҳудудида Амударё дарёсининг қирғоқларини мустаҳкамлаш мавзусида ҳам махсус тактик ўқув машқи ўтказилди. Ўқув машқи давомида дарёлар ўзанларини тозалаш, шунингдек, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга ошириш тартиби ҳақида тушунчалар берилиб, махсус ҳимоялаш иншоотларини қуриш, гидротехника иншоотлари, кўприклар ва сув оқимлари жойлашган бошқа ижтимоий объектларни ҳимоялаш бўйича қўшимча чоралар белгилаб олинди.

9 ноябрь куни ҳам қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари давом эттирилди. Дастлаб туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман эвакуация, эпидемияга, тошқинга қарши кураш ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш комиссиялари аъзолари, иқтисодиёт объектларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш комиссияси аъзолари, туман ҳудудида жойлашган барча муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ўқув машқининг мақсадлари ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, фавқулодда вазиятларда ҳар бир муассаса, корхона ва ташкилот масъулларининг иш тартиби яна бир бора кўздан кечирилди.

Сўнгра Чордара маҳалласи ҳудудидаги эски майдонда ер силкиниши оқибатида юзага келган вайроналарни тозалаш, уюмларни олиб ташлаш, жабрланганларни қутқариш ва биринчи тиббий ёрдам ҳамда авария тиклаш ишларини олиб бориш бориш бўйича махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида аҳолига ер силкиниши жараёнида ҳаракатланиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинни ўчириш тартиби бўйича маълумотлар берилиб, иш тартиби амалий машғулотлар орқали кўрсатиб берилди.

Ўқув машқи давомида объектда ҳалокатли ҳодисалар содир бўлганда ҳаракатлар режаси ҳам кўрикдан ўтказилди. Жумладан, фавқулодда ҳолат содир бўлиб, электр токи урганда жабрланганларга ёрдам бериш, туман Ёнғин-қутқарув қисмларининг ҳамда Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг жабрланганларни қутқариши ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши масъуллар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Шундан кейин Олмазор маҳалласидаги марказий ўйингоҳда ер силкиниши жараёнида жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш машғулотлари кўрсатилди.

Айтиш жоизки, табиий офатлар ичида энг хавфлиси бу – ер силкинишидир. Ер силкиниши – ер ости зарбаси ва ер устки қатламининг тебраниши бўлиб, табиий офатлар, технологик жараёнлар туфайли юзага келади. Ер силкиниши келтирадиган талофот иншоотнинг турига, конструкциясига, қурилиш майдонларининг муҳандис-геологик шароитига ҳам боғлиқдир.

Машғулотлар давомида аҳолига зилзила ҳақида хабар эшитганда, саросимасиз ва ишончли ҳаракат қилиши, зилзила ҳақида олдиндан хабар берилса, уйни ташлаб чиқишдан аввал, газ ва бошқа иситгич асбобларини ўчириш, болалар ва қарияларга ёрдам бериш, зарур буюмларни, озиқ-овқат, дори-дармонларни ва ҳужжатларни олиб кўчага чиқишлари кераклиги уқтирилди. Агар зилзила кутилмаганда бошланиб қолса, у ҳолда дераза ва эшик оралиқларига ёки кўтарувчи устунлар тагига туриб олиш, дастлабки силкиниш зарбаси тиниши билан тезда ташқарига чиқиш кераклиги таъкидланди.

Ўқув машқи давомида шунингдек Олмазор маҳалласининг Исломобод кўчасидаги 8-уйда аҳолининг ис газидан заҳарланишининг олдини олиш ҳамда ёнғин келиб чиққан вазиятда ёнғин ўчириш воситалари билан фалокат оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳам тактик машқлар ҳам олиб борилди.

Қатъий интизом ва белгиланган қонун-қоидалар асосида ўтказилган тактик-ўқув машғулотларининг сўнгги босқичида “Тахиатош нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятининг Қаратов филиалида ҳам ўқув машғулоти ўтказилди.

Кўргазмали ўқув машғулотда назарий ва амалий қисмлари орқали иштирокчилар Фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазасини таъминлаш, объект фуқаро муҳофазаси бўйича масъулнинг асосий вазифалари, бу вазифаларни амалга ошириш жаарёнида қандай молиявий манбалардан фойдаланишлари, шунингдек, кўрсатиб берилган кўргазмали махсус тактик-ўқув машғулотлари орқали фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш, қутқарув ишларини олиб бориш ҳамда мазкур жараёнда иштирок этадиган техника воситаларидан унумли фойдаланиш бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.

Шунингдек, туман ҳокимлиги мажлислар залида қўмондонлик-ўқув машқи якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда тактик-ўқув машғулоти кузатувчилари томонидан иштирокчиларнинг камчиликлари кўрсатилиб, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймасликлари тўғрисида зарур тавсиялар ҳам берилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019