14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:22
Жамият 👁 196

ДАВЛАТ ТИЛИ – КУЧ-ҚУДРАТ ВА ИЛҲОМ МАНБАИ

ДАВЛАТ ТИЛИ – КУЧ-ҚУДРАТ ВА ИЛҲОМ МАНБАИ

Тил – миллатнинг маънавий бойлиги, мамлакат тимсоли ва қимматбаҳо мулкидир. Давлат тилимизга бўлган эътибор бугунги кунда, балки тарихнинг барча даврларида ҳам долзарб аҳамият касб этиб келган. Шу ўринда Беҳбудий бобомиз айтган шу сўзларни эслатиб ўтаман: "Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурғон ойнаи ҳаёти тил ва адабиётидир. Миллий тилни йўқотмак миллат руҳини йўқотмакдир".

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳа ва тармоқлардаги каби она тилимиз қадри ва нуфузини янада ошириш борасидаги асосий ва амалий ишлар ҳам янги босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, бизнинг туманимизда ва 79-сонли мактабда бу борада бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Мактабимизда ҳар йили 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан катта тадбир ўтказилади.

Ундан ташқари, мактабда ўқувчиларнинг саводхонлигини, фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида ҳар ҳафталикда "Сўз ўйини", "Энг чиройли ҳуснихат эгаси", "Мен ўзбек тилида қанча сўз биламан" каби танловлар ўтказиб борилади. Энг фаол қатнашган ўқувчилар эса рағбатлантирилади. Ушбу танловлар ўқувчиларни тилимизни қадрлашга ўргатиб боришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жорий йилги ўқув йили бошланганидан шу пайтга қадар "Қадринг баланд бўлсин она тилим!" шиори остида "Сўз ўйини", "Ҳарфлар рақсга тушганда", "Диктантлар танлови" мусобақалари ўтказилди. Булар орқали ўқувчилар ўзбек тилининг қанчалар бой ва соф тил эканлигини англаб олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси методик хизмат кўрсатиш бўлимининг ўзбек тили методисти Ўткир Матмуродов ҳам биз фан ўқитувчиларига янги педагогик технологияларни қўллаган ҳолда дарс ўтишни, турли методлар, иш тажрибаларини ўргатиб, маҳоратимизни оширишга кўмаклашиб келмоқда. Ўз устимизда ишлаб, дарс  машғулотларини янгича услубларни қўллаган ҳолда ўтиш бўйича зарур тавсиялар, маслаҳатлар бериб, йўл-йўриқлар кўрсатмоқда.

Она тили миллатнинг руҳи, борлигимиз ва бирлигимиз, давлат тимсоли. Шу сабабли ҳар бир дарсимизда ўқувчи-ёшларнинг миллий тилимизга бўлган эътиборини ошириш билан бирга тилимизни қадрлашга ўргатиб бориш бизнинг энг асосий вазифамиздир. Хулоса ўрнида шу фикрларимни келтириб ўтмоқчиман: Тилимиз бой, тилимиз соф, гўзалдир! Ҳар бир сўзи, гапи мақол, жумласи масал ва маталдир!

Лайло Ражаббоева, 79-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019