22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 14:13
Жамият 👁 286

ҲУҚУҚИЙ МАВЗУГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

ҲУҚУҚИЙ МАВЗУГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Амударё туман ИИБнинг мажлислар залида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси А.Сафаров, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси Қ.Атамуратов, Амударё туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник З.Сапарбаев, Амударё туман прокурорининг ёрдамчиси С.Абдуллаев, Амударё туман Адлия бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Жуманиязова, ИЖҚКД Амударё туман бўлими инспектори И.Сабиров, Амударё туман ДСИ ходими И.Ибрагимов, Амударё туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси терговчилари ва ИИБ профилактика инспекторлари, жами 52 киши иштирокида “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш иститути такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал Кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 27 сентябрдаги 869-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига тушунтириш юзасидан сайёр семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Семинарни, Амударё туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник З.Сапарбаев очди ва семинар кун тартибидаги масала юзасидан қисқача тушунчалар берди.

Шундан сўнг, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг раиси А.Сафаров Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги бу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўтказилган сайёр семинар машғулотида Амударё туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник З.Сапарбаев ва масъуллар томонидан семинар машғулоти қатнашчиларига келгусида Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал Кодексининг 483-моддасида “Жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўриш доираси”, яъни суд жиноят ишини апелляция, кассация, тафтиш тартибида кўришда шикоят ёки протест важлари билан чегараланмаслигини ва ишни барча маҳкумларга, шу жумладан тегишли шикоятни бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят (протест) берилмаган маҳкумларга нисбатан ҳам тўла ҳажмда текширилишини, жиноят ишини апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўриб чиқаётган суд қарор қабул қилиш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан текширилган далилларни ҳам, ишни кўришда апелляция, кассация инстанцияси ёки тегишли тафтиш инстанцияси судига тарафлар томонидан тақдим этилган ёки улар томонидан талаб қилиб олинган ва текширилган, эътиборга олинадиган янги далилларнинг ҳам текширилиши тўғрисида мисоллар орқали батафсил тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал Кодексининг 497-11-моддасида “Биринчи инстанция судининг ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш”, яьни биринчи ва иккинчи қисмлари ўзгартирилган таҳрирда баён этилишини, яъни иш бўйича биринчи инстанция судининг ажрими устидан ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ушбу Кодекснинг 497-2-моддасида назарда тутилган шахслар томонидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест билдирилиши мумкинлигини, ҳукм чиқариш билан якунланган суд муҳокамаси чоғида чиқарилган ажрим устидан шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда иш фақат ҳукм устидан хусусий шикоят (хусусий протест) бериш учун белгиланган муддат тугаганидан кейин апелляция инстанцияси судига юборилиши батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал Кодексининг 499-моддасида “Биринчи инстанция судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга (протест билдиришга) бўлган ҳуқуқ” бунда маҳкум, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили, жабрланувчи, унинг вакили биринчи инстанция судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли эканлиги айтиб ўтилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари биринчи инстанция судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида протест билдиришга ҳақлидирлар. Фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари ҳам биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг фуқаровий даъвога дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли бўладилар.

 Семинар машғулоти давомида суд томонидан оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг оқлаш сабаблари ва асосларига доир қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақлилигини, ишда тараф бўлмаган шахслар ҳам биринчи инстанция суди ҳукмининг, ажримининг ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор қисми устидан кассация тартибида шикоят беришга ҳақли бўлиши ҳақидаги ва Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал Кодексининг 510-моддасида “Тафтиш тартибида қайта кўрилиши мумкин бўлган суд ҳукмлари, ажримлари”, яъни Қорақалпоғистон Республикаси судида, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларида, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида тафтиш тартибида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ҳукмлари, ажримлари, ушбу судларнинг туман (шаҳар) судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича апелляция ва кассация инстанциясида чиқарилган ҳукмлари, ажримлари кўриб чиқилиши билан боғлиқ бир қатор ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида зарур маълумот ва тушунчалар берилди.

Семинар машғулоти сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган соҳага оид саволларига жавоблар олдилар. Семинар машғулоти баҳс ва мунозаралар, самимий мулоқот тарзида ўтди.

А.САФАРОВ, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026