15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 11:27
Жамият 👁 151

“Халқаро қишлоқ аёллари куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

“Халқаро қишлоқ аёллари куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрда қабул қилинган “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган бўлиб, мазкур сана юртимизда ҳам кенг нишонланиб келинмоқда.

Сана муносабати билан 11 октябрь куни Амударё тумани Маданият бўлимнинг томошалар залида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маркази директори Гавҳар Чимбайчиева, туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Нилуфар Жуманиёзова, туман ФҲДЁ бўлими иш юритувчиси Набира Ўнғарова, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари ҳамда турли соҳалар, айниқса қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат қилаётган фаол аёллар иштирок этишди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамовалар Zoom платформаси орқали республикамиздаги барча аёл-қизларни яқинлашиб келаётган байрам билан табрикладилар. Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга яратиб берилган кенг имкониятлар тўғрисида айтиб ўтдилар.

Давлатимиз раҳбари бутун дунё мамлакатлари учун долзарб бўлган ташаббусларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбаридан мунтазам илгари суриб келаётгани, миллий, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга ушбу ташаббуслар нафақат юртимиз, балки жаҳон жамоатчилиги томонидан ҳам алоҳида эътироф этилаётганлиги таъкидланди.

Байрам муносабати билан ташкиллаштирилган тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова сўзга чиқиб, мамлакатимизда кейинги йилларда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, саломатлиги муҳофаза қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини ҳамда оналик ва болаликни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек гендер тенглик ва хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш масаласига қаратилаётган алоҳида эътибор ҳам шундай муҳим ташаббуслар сирасига киради. Мамлакатимизда кейинги йилларда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида эришилган ютуқлар дунё аҳли намуна олишига муносибдир.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маркази директори Гавҳар Чимбайчиева ўз сўзида қишлоқларда яшаётган мунис бувижон ва онахонларни, дилбар опа-сингилларни 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни билан самимий табриклади. Шунингдек ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ва ҳар тарафлама баркамол авлодни тарбиялашга катта ҳисса қўшаётгани учун уларга чуқур миннатдорлик билдирди.

Қишлоқ аёлларининг улкан матонати, тоғдай сабр-тоқати ҳамда меҳнатсеварлигидан барчамиз фахрлансак арзийди. Боиси, улар дала-дашт ва боғ-у роғда, мактаб, шифохонада меҳнат қилишдан, тадбиркорлик, фермерлик билан шуғулланиш ва аҳолига турли хизматлар кўрсатишдан ташқари фарзандларини Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаётгани таҳсинга лойиқдир. Шу боисдан ҳам қишлоқ ҳудудларида яшаб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган, фарзандлар тарбияси билан шуғулланаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмаклашиш, ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш доимий ва энг муҳим вазифалардан биридир.

Тадбирда туман Маданият бўлими ва жойлардаги маданият марказлари ходимлари томонидан иштирокчиларга концерт дастури намойиш этилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019