“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ” ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
“Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” грант лойиҳаси доирасида ногиронлиги бор ёшларнинг адабиётга бўлган қизиқишларини янада ривожлантириш, ижод қилишга мойил, шеъриятга ва адабиётнинг наср йўналишига ихлоси баланд ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ҳам кўплаб ёш истеъдод эгаларини аниқлаш имконини бермоқда.
“Менинг оилам” газетаси таҳририяти томонидан эълон қилинган мазкур танловда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг уйда алоҳида таълим олувчи ўқувчи-ёшлари иштирок этишди. Танловга юборилган иншолар таҳририят ижодий жамоаси томонидан батафсил ўрганилиб, алоҳида иқтидорли ўқувчи-ёшлар томонидан ижод этилган иншолар саралаб олинди.
Унга кўра, энг саводли ва мазмундор иншо муаллифи 40-сонли мактаб ўқувчиси Бахтигул Абдураҳимовага 1-ўрин насиб этди. 68-сонли мактаб ўқувчиси Шодиёна Мадримова ёзган иншо 2-ўринга лойиқ кўрилди. 33-мактаб ўқувчилари Шоира Эгамберганова ҳамда Ойдона Нағашбоеваларнинг иншолари эса 3-ўринга муносиб деб топилди. Ғолибларга фахрий ёрлиқлар ва совғалар берилди.
Шунингдек, танловда иштирок этган, ўзига хос фикрга эга ўқувчи-ёшлар ҳам “Ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини улуғловчи муаллиф” номинацияси бўйича эътироф этилиб, кўрик-танлов ташкилотчиси – “Менинг оилам” газетаси таҳририяти томонидан тақдирландилар.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶