ДЎСТЛИК МФЙДА “ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА МУСОБАҚАЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳар бир маҳаллада фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш, уларнинг тинч ва осойишта, ҳаётдан рози яшашлари учун хавфсиз муҳит яратиш механизмларини ишлаб чиқиш, хусусан, Президентимизнинг беш муҳим ташаббусини ёшлар ҳаётига изчил татбиқ этиш мақсадида амалга оширилаётган маънавий-маърифий чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Айниқса, маҳаллаларда ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган “Уч авлод учрашуви”, “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Заковат” интеллектуал ўйинлари, ҳар хил йўналишлардаги спорт-соғломлаштириш тадбирларига турли тоифадаги ёшларнинг кенг қамраб олинаётгани ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги аҳамияти билан халқимизга манзур бўлмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар Вазирлиги, миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг Республика ҳудудидаги барча маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини ишлаб чиқиш ва уни маҳаллалар ҳаётига кенг жорий этиш бўйича тарғибот ишларини ўтказиш ҳақидаги қўшма қарори ижросини таъминлаш борасидаги тадбирлар ҳам жойларда тобора оммалашиб, кўплаб ёшларни қамраб олмоқда.
Амударё туманининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги 2-сонли Амударё касб-ҳунар мактабида маҳалла ёшлари ўртасида бўлиб ўтган “Заковат” интеллектуал ўйини, шунингдек шахмат мусобақаси, маҳалланинг спортсевар ёшлари ҳамда уюшмаган ёшлар ўртасида маҳалла биринчилиги учун ўтказилган минифутбол мусобақалари ҳам ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук, заковатли, тафаккур дунёси кенг инсонлар қилиб тарбиялаш борасидаги аҳамияти билан кўпчиликка манзур бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув хизмати бошлиғи Умида Қурбонбоева, Амударё тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосарлари Замир Сафарбоев, Шарапат Жолдасбоев ва Дўстлик МФЙ масъуллари ҳамкорлигида ташкиллаштирилган мазкур мусобақаларда 2-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчи-ёшлари иштирокидаги “Заковат” интеллектуал ўйини ўзининг жозибадорлиги, иқтидорли ёшларнинг ўз қобилиятларини амалда намоён этиш имконияти яратилгани боис, барчага бири-биридан ҳаяжонли дақиқаларни ҳадя этди. Ўқувчи-ёшлар “Заковат” интеллектуал ўйини орқали ўзларининг тафаккур дунёсини янада бойитдилар, шу билан бирга янги-янги ғоялар устида ишлаш инсонга нафақат билим, балки маънавий етуклик сари интилиб яшашда куч ҳам беришини англаб етдилар.
Мусобақанинг кейинги давраси шахмат мусобақалари билан янада қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Ақл гимнастикаси мусобақаларида ақлан етуклик сари интилаётган ёшлар ўз билим ва салоҳиятларини намоён этишиб, маҳалладошларининг олқишларига сазовор бўлдилар.
Шу куни Дўстлик маҳалласи ёшлари ва уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг минифутбол тури бўйича мусобақалар ҳам ўтказилди.
Маҳалла биринчилиги учун ўтказилган минифутбол мусобақаларида ўзаро куч синашган жамоалар ғолиблик учун ҳамжиҳатлик билан чиройли ўйин ўтказишиб, мусобақа ҳакамлари ва маҳалладошлари олқишига сазовор бўлдилар.
Мусобақалар якунида “Заковат” интиллектуал ўйини, шахмат ва минифутбол мусобақаларининг ғолиблари ташкилотчилар томонидан Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Робия ЙЎЛДОШЕВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶