СУД МАСЪУЛЛАРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Куюк кўпир ва Бўз ёп овулларида суд масъулларининг сайёр қабули ташкил этилди.
15 сентябрь куни бўлиб ўтган ушбу сайёр қабулда Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди масъуллари ва Иқтисодий ишлари бўйича Беруний туманлараро суди судьяси Б.Бекмурадовлар иштирок этишди.
Сайёр қабулда 46 нафар фуқародан 9 нафарининг мурожаатлари қабул қилинди. Фуқаролардан 2 нафари мерос бўлиб қолган уй-жойига кадастр ҳужжат тайёрлаш юзасидан, 1 нафари ЙХҲБ томонидан солинган жарима жазосидан норозилиги, 2 нафари собиқ турмуш ўртоғи билан қонуний ажрашиш, 1 нафари фарзандига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириш, 1 нафари фарзандига ўлим ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириш, 2 нафари яқин дўстининг кредит олишига кафил бўлганлиги, ушбу кредитни ундириш учун МИБ ходимлари уйига келганлигини айтиб, ушбу масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Сайёр қабулдан сўнг, одам савдоси, айниқса, болалар савдосига қарши курашишда миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти кабилар бўйича кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, қабулга келган фуқаролар ушбу маърузалар ва бошқа масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
А.Сафаров, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶