22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 16:54
Жамият 👁 309

САЙЁР СУДДА АЖРАШИШ АРАФАСИДА ТУРГАН ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ

САЙЁР СУДДА АЖРАШИШ АРАФАСИДА ТУРГАН ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани суди томонидан очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Янгиобод маҳалласи ҳудудида жойлашган Амударё муҳандислик техникуми биносида бўлиб ўтган ушбу сайёр суд мажлисида тумандаги маҳаллалардан бирида яшовчи оила томонидан берилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўриб чиқилди. Суд ишида суд масъуллари билан биргаликда томонларнинг ҳимоячилари, фуқаролар йиғинлари масъуллари, хотин-қизлар фаоллари, кўчабошчилар ва ёши улуғ кексалар иштирок этишди.

Суд мажлисида мазкур оила томонидан берилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси, ажрашиш сабаблари, оилавий муҳит, оила аъзолари ўртасидаги бир-бирларига бўлган муносабат кенг муҳокама этилди.

Сўзга чиққанлар оилалар мустаҳкам бўлса, жамиятда ҳам осойишталик ҳукм суришини, бахтли оилалар туфайли юртимиз янада файзга тўлишини, ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлишини эътироф этишди. Аммо жамиятимизда арзимаган сабаблар, тушунмовчиликлар, учинчи шахснинг аралашуви натижасида айрим оилалар ажралиш ёқасига келиб қолаётгани, бундай оилаларнинг фарзандлари кўнгли ярим бўлиб улғайишини, ҳатто тарбиясига таъсир қилиб, носоз йўлларга юриб кетишини алоҳида таъкидлашди. Катталар ўртасида бир-бирини тушунмасликдан келиб чиқадиган жанжал ва можароларнинг ҳам бола тарбиясига салбий таъсир кўрсатишини, маънан соғлом, одоб-ахлоқли фарзанд тарбия қилиш учун эр ва хотин турмушда сабрли, турли синовларга бардошли бўлиши, оилавий муаммоларни биргаликда, ҳамжиҳатликда ҳал қилишга ҳаракат қилиши кераклигини айтиб ўтишди.

Мажлис давомида фуқаролар йиғинлари масъуллари, хотин-қизлар фаоллари ўз ҳудудларда нотинч оилаларни яраштириш, ажрашишларнинг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар хусусида маълумот берди. Шунингдек, ажрашиш арафасида турган оилаларни яраштириш, юзага келган низоларни тинч йўл билан бартараф этиш борасида фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган яраштирув комиссиялари томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қилишди.

Никоҳдан ажратиш бўйича судга мурожаат қилишнинг сабаблари таҳлил қилиниб, бунга асосан моддий жиҳатдан қийналганлик, фарзандсизлик, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ва бошқалар сабаб бўлиши, мазкур аризалар билан судга мурожаат қилганларнинг кўп қисми ёш оилалар, аксариятини 18 ёшдан 25 ёшгача бўлганлар ташкил қилиши таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, Фуқаролик ишлари бўйича туман судига ажрашиш учун даъво ариза билан мурожаат қилган мазкур оилада юзага келган можароларнинг сабаблари таҳлил қилинди. Масъуллар томонидан ажрашиш арафасида турган ушбу оила билан индувидуал суҳбатлар ўтказилиб, уларни яраштириш чоралари кўрилди. Ҳар бирига оила муқаддаслигини, уни асраб-авайлаш кераклигини, ҳаёт ташвишларини биргаликда енгишга ҳаракат қилиш, бир-бирига елкадош бўлиш кераклигини тушунтиришди.

Маҳалладаги ёши улуғ кексалар ҳам ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, панд-насиҳатлар беришди. Никоҳнинг муқаддаслиги, ажримларнинг асл сабаблари ва моҳияти ҳақида ҳам сўз юритишди. Шунингдек, ёшларга узоқ йиллар бирга тинч-тотув яшаган, ҳаётнинг турли синовларидан матонат ва сабр билан яшаб келаётган пиру-бадавлат оилалар, нуронийлар ва кайвони оналар ёшларга ўрнак қилиб кўрсатилди.

Ўтказилган суҳбатлар бесамар кетмади. Очиқ суд мажлисида тарафлар яраштирилиб, ажрашиш арафасидаги бир оила сақлаб қолинди.

Қ.Атамурадов, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026