15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 12:27
Жамият 👁 213

АҲОЛИНИ СОҒЛОМ ЯШАШГА ТАРҒИБ ЭТМОҚДАМИЗ

 АҲОЛИНИ СОҒЛОМ ЯШАШГА ТАРҒИБ ЭТМОҚДАМИЗ

Бугунги кунда инсоният олдида турган глобал муаммолардан бири – экологик мувозанатнинг издан чиқаётганидир. Унинг салбий оқибатларини ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида яққол  ҳис қилаётир. Инсониятнинг келгусида ер куррасида эмин-эркин яшашининг асосий шартларидан бири экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишдир.

Ўзбекистон Экологик партияси экологияни яхшилашнинг асосий ечими сифатида “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш, ушбу сиёсатни амалга ошириш туфайли Ўзбекистонда барқарор ва доимий ўсиб борадиган иқтисодиётни шакллантириш тарафдори.

Шунингдек, иқтисодий фаолиятнинг атроф-табиий муҳитга ва аҳолининг саломатлигига салбий таъсирини пасайтирувчи инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига барқарор иқтисодий ривожланишга эришиш каби вазифаларнинг ҳал этилиши Ўзбекистон тараққиёти, халқ фаровонлиги таъминланишига асос бўлади.

Экологик партия аъзоси, туман Кенгаши депутати сифатида ва ўзим айнан шифокор бўлганим боисидан ҳам бу вазифаларнинг нечоғлик муҳим эканлигини чуқур англайман. Депутат ва партия фаоли сифатида ўз ҳудудимда атроф-муҳитни ободонлаштириш, яшил дарахтларни кўпайтириш, чор-атрофни тоза, ораста тутиш лозимлигини аҳоли орасида тарғиб этаман, ҳар бир киши ўз саломатлигига ўзи масъул бўлишини, соғлом турмуш тарзи ҳаётда бахтиёр ва узоқ яшашнинг асосий шартларидан эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Бугунги кунда бизнинг “Қангли” оилавий шифокорлик пунктимиз 1410 хонадонда истиқомат қилувчи 8228 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Пунктимизда фаолият юритаётган 1 нафар стоматолог, 4 нафар оила шифокори, 23 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, шундан 9 нафар патронаж ҳамширалар аҳоли соғлиғини сақлашда, уларга тиббий хизмат кўрсатишда фидойилик билан ишлаяптилар.

Тиббиётда касални даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, деган ибора бор. Бу бизнинг фаолиятимизнинг асосий мезонига айланган. Чунки ҳар қандай касалликка чалинган одамда даволанишдан сўнг ҳам маълум асоратлар қолади. Бундан ташқари, дард исканжага олган одамнинг  ҳаётий фаоллиги сусайиб, руҳий тушкунликка тушади. Уни даволаш, соғлом ҳаётга қайтариш эса анча вақт ва маблағни талаб қилади. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш билан бир қаторда, аҳоли орасида соғлом яшаш тамойиллари кенг тарғиб этилаяпти. Бу борада турли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказаяпмиз, ходимларимиз уйма-уй юриб ҳам бу борада кенг тушунтириш ишларини олиб бораяпти. Натижада аҳоли орасида бирламчи касалланиш сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайишига эришилди.

Ҳаётда соғломлик – бахтиёр,  фаровон яшаш имконини беради. Бу бебаҳо неъматни, чор-атрофимиздаги табиий муҳитни асрашимиз, соғлом турмуш тарзига амал қилишимиз лозим.

Туманимизнинг барча аҳолисини мустақиллигимизнинг 32 йиллиги билан қизғин қутлайман ва соғлом яшашга чорлаб қоламан.

Замира САПАРОВА,

Қангли оилавий шифокорлик пункти мудираси,

туман Кенгаши депутати,

Экологик партия туман Кенгаши “Аёллар қаноти” етакчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019