12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:51
Адабиёт 👁 3,194

ЗУЛФИЯ ҚИЗЛАРИ ИЖОДИДАН...

ЗУЛФИЯ   ҚИЗЛАРИ   ИЖОДИДАН...

Юлдузга

Юзи ой, кўзи чарос,

Сочи сунбул, камон қош.

Ширин сўз, гулга қиёс,

Меҳрда мисли қуёш –

Гўзалликка бой Юлдуз,

Кўнглимга чирой Юлдуз.

Онасига дастёр қиз,

Ҳунарлари бисёр қиз.

Барчага бирдай ёқар,

Ҳар ишга шай, тайёр қиз.

Пазанда, чевар Юлдуз,

Хулқи аъло, лобар қиз!

Кумуш ЖУМАМУРОДОВА,

Амударё академик лицейи ўқувчиси.

Устозларимга

Илм-у фан хазинаси устозим,

Бизга берган илмингизга тасанно!

То тирикмиз сизга қиламиз таъзим.

Ахир элни Сиз қилдингиз тарбия.

Иродангиз кўриб тоғлар бош эгар,

Сўзингиздан тўкилиб туради маъно.

Ҳаётда кўп нарса йўқолар, тугар,

Қалбларда мангудир Сиз берган зиё.

Болалик дафтари меҳрингиз ичган,

Орзулар гулида қўлингиз тафти.

Қаранг, бағрингиздан ҳар томон учган,

Барча шогирдларнинг кулгандир бахти

Осиё СОБИРОВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси

Сиз биз учун

азизсиз ҳамон

Билим даргоҳига қўйибман қадам.

Гўзал чеҳрангизда майин табассум,

Илм даргоҳига элтувчи инсон –

Устозим, биз учун азизсиз ҳамон.

Қўлимга илк бор қалам тутқазиб,

Ватан номин дилдан англатиб.

Доим эзгуликка чорловчи инсон –

Устозим, биз учун азизсиз ҳамон.

Гоҳида сизларни ранжитар бўлсак,

Тоза дилингизга етказсак озор,

Кечириб суювчи мўътабар инсон –

Устозим, биз учун азизсиз ҳамон.

Моҳинур Тўрабоева, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

Фаришта онам

Менинг онам ягона,

Фариштага ўхшайди.

Меҳри уммон – бир дунё

Ой, қуёшга ўхшайди.

Тонгдан аввал уйғонар,

Турақолгин, қизим, деб.

Ажиб дастурхон ёзар,

Эркалар юлдузим, деб.

Уйғонаман шод - хуррам,

Онамнинг ардоғида

Ҳар куним мисли байрам

Оиламиз боғида.

Келажакда албатта,

Онамдайин бўламан.

Оиламга пайваста

Қуёш каби тўламан.

Шаҳло ЙЎЛДОШЕВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

Илм изланг!

Инсон келар дунёга бир бор,

Унинг умри бўлсин бир чинор.

Кўнглимизга етмасин озор,

Илм олинг, азиз тенгдошлар!

Менга нима, ўқиса деманг,

Хатоликка асло йўл қўйманг.

Ва интилинг, орқага қайтманг,

Илм олинг азиз тенгдошлар!

Келажаги буюк давлатмиз,

Ўзига бек ўзбек миллатмиз.

Боболарим туйган ниятмиз,

Илм олинг, азиз тенгдошлар!

Элимда бор турли даргоҳлар,

Илм бергувчи олийгоҳлар.

Ўзбек номин ёшлар оқлар,

Илм олинг, азиз тенгдошлар!

Илм-у ҳунар бизга ярашар,

Кам бўлмаймиз асло ҳеч кимдан.

Юртбошимиз олдинга бошлар,

Қўллар бизни мустақил Ватан!

Дилнавоз ШОМУРОДОВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026