22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 17:15
Жамият 👁 213

БИЗ ЁШЛАР – ЮРТИМИЗ РАВНАҚИГА ХИЗМАТ ҚИЛАМИЗ

БИЗ ЁШЛАР – ЮРТИМИЗ РАВНАҚИГА ХИЗМАТ ҚИЛАМИЗ

Мустақиллик – халқимиз асрлар бўйи интилиб яшаган ва курашган, қадр-қиммати бебаҳо неъматдир. Мустақилликкина кишиларга эркин яшаши, меҳнат қилиши, иқтидорини юзага чиқаришига имкон берганини биз ёшлар чуқур англаймиз, шундай дориломон даврда туғилиб, вояга етаётганимиздан фахрланамиз.

Мен ҳозир 26 ёшдаман. Тўлқин овулида яшайман. 33-сонли мактабда умумий таълим олганман. Мактабдаги, дорулфунундаги устозларимизнинг сабоқлари орқали халқимизнинг ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли йўли, истиқлол туфайли барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар туб моҳияти хусусида  тасаввурга эгаман, дея оламан. Шунинг учун ҳам бугунгидай обод ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, интилиб, курашиб, юртимизни янада равнақ топтиришга ҳисса қўшишни ўзимнинг бурчим, деб биламан.

Мен бу орзуларимни Қорақалпоқ давлат университетида ўқиб, 2022-2023  ўқув йилида  эгаллаган мутахассислигим – ўқитувчилик касбим орқали амалга оширмоқчиман. Мен талабалик пайтимда  овулимиз ёшлари орасида фаол бўлишга, ёшлар иқтидорини юзага чиқариш учун ўтказилаётган спорт мусобақаларида иштирок этишга ҳам интилардим ва кўпгина ютуқларни қўлга киритишга эришдим. Хусусан, 2022 йилда “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларида гуруҳ сардори сифатида жамоамиз аъзоларини ҳамжиҳатликда ғолиблик учун курашишга рағбатлантирдим ва астойдил машқ қилиб, спортнинг стритбол туридан туманда ғолиб бўлдик.

Мусобақанинг Қорақалпоғистон босқичида эса иккинчи ўринни эгалладик ҳамда Чирчиқ шаҳрида ўтказилган мамлакат босқичида иккинчи ўрин учун курашиб, ғолиб бўлдик. Бу ютуғимиз учун давлатимиз томонидан овулимизга спорт майдончаси қуриб берилди. Шунингдек, жорий йилда Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги учун ўтказилган футбол мусобақасида туман ғолиби, Қорақалпоғистон босқичида эса учинчи ўрин соҳиби бўлдик. Бизнинг бунингдек натижаларимиз юксак қадрланиб, туман ҳокимлигининг, Давлат хавфсизлик хизматининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландик.

Булардан ташқари, менга  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси  яқинда амударёлик ёшлар билан учрашуви чоғида “Үмит ушқыны” кўкрак нишонини топширгани жамоамиз аъзоларини янада олдинга интилишга чорлади.

Шу ўринда бизнинг эришаётган натижаларимизда бири талаба, бири ишсиз, бири ўқувчи бўлган ёшларни спортга жалб этиб, жамоа шакллантириб, мунтазам машғулотлар ташкил этиб,  ютуқларга  эришишимизга шароит яратаётган  овулимиз ёшлар етакчиси Фозилбек Қурбонбоевнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини айтиб ўтишим жоиз.

Айни кунларда жамоамиз билан бир ота-она фарзандларидай аҳилликда янада чиниқиш, маҳоратимизни ошириш учун машғулотларни давом эттираяпмиз. Биламизки, биз ёшлар катта кучмиз, бутун салоҳиятимизни, билимимизни юртимизни янада равнақ топтиришга сарфлаймиз.

Хурсандбек ТИЛОВМУРОДОВ, Тўлқин овули.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026