САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ!
Савол: Уч ёшгача бўлган боласи бор ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда қандай кафолатлар берилган?
Жавоб: Меҳнат кодексининг 409-моддасига мувофиқ уч ёшгача бўлган боласи бор ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар кўрсатиб ўтилган. Уч ёшгача боласи бор аёл ёхуд уч ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга фақат Меҳнат Кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1-, 4- ва 5-бандларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилади.
Ушбу ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда уларнинг бола парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Боласи уч ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш таътилида бўлган ходим билан меҳнат шартномасини ходимнинг малакаси етарли эмаслиги сабаби билан иш берувчининг ташаббусига кўра Меҳнат Кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ бекор қилишга ходим таътилдан чиққан кундан эътиборан бир йил ичида йўл қўйилмайди.
Ж.Авезов, туман Адлия бўлими ЮКМ бош юрисконсульти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶