22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 16:54
Жамият 👁 214

“ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ВА АХЛОҚЛИ ЁШЛАР – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

“ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ВА АХЛОҚЛИ ЁШЛАР – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Турли мафкуравий хуружлар авж олган бугунги давр ёшлар тарбиясини қатъий назоратга олган ҳолда уларнинг маънавиятини юксалтириш, ёш авлод онгида Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳини шакллантиришни тақозо этмоқда. Шу боис, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни мафкура майдонининг хатарли хуружларидан ҳимоя қилиш, маънавий дунёсини бойитишга қаратилган турли тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказишга, бепул кутубхоналар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Амударё телевидениеси томонидан “Жаҳолатга қарши - маърифат” тамойили асосида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва ижтимоий шерикликни кучайтириш мақсадида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

15 август санасида Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда маҳалла фаол аёллари, ибратли оила бекалари, кўча бошчи онахонлар ва пробация таркибида рўйхатда турган, ҳимоя ордерига эга аёл-қизлар иштирокида ўтказилган тадбирда ҳам ёшлар маънавиятини юксалтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида МФЙда амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноят содир қилишга мойил, муқаддам судланган ва жиноят қилган шахслар билан ишлашиш, айнан шундай тоифадаги шахсларни соғлом ҳаётга қайтариш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли 2023 йилнинг апрель ва июнь ойлари оралиғида оилавий низолар туфайли ажрашиш ҳолатига келиб қолган иккита ёш оила яраштирилди. Шунингдек, ҳудудий профилактика инспектори, МФЙ раиси ва йиғин Кенгаши аъзоларининг саъй-ҳаракатлари, МФЙ ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзоларининг фидойиликлари туфайли оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан ҳамкорликда “Гиёҳвандлик – умр кушандаси”, “Соғлом турмуш тарзи билан соғлом келажак сари”, “Соғлом она – соғлом фарзанд ва соғлом оила” мавзуларида ўтказилаётган маънавий-маърифий тиббий суҳбат тарзидаги тадбирларга аҳолининг барча қатламлари қамраб олинаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Моҳира Ўрозбоева хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонлик туфайли қийин аҳволга тушиб қолган аёл-қизларни ҳимоялаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жиноят қилишга мойил ва муқаддам судланган аёл-қизлар билан ишлашишда Амударё туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Инобат Ўрозматова билан ҳамкорликда амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бераётгани хусусида батафсил тўхталди.

Шундан сўнг, ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори Инобатхон Ўрозматова Янгиобод маҳалласи фуқаролари орасида жиноят қилишга мойил ва пробация таркибида рўйхатга олинган шахслар билан ишлашиш яхши йўлга қўйилгани, шундай бўлса-да, “ўз уйингни ўзинг асра” тамойили асосида иш тутиш, ҳар бир ота-она фарзандининг юриш-туришига эътиборли бўлишлари зарурлигини таъкидлади. Маҳаллада ҳимоя ордерига эга аёл-қизлар ҳолидан хабар олиш, улар ҳаётига оид муаммоларни ижобий ҳал этишда яқиндан кўмаклашиш ҳар бир онгли инсоннинг одамийлик бурчи эканлигини қайд этди.

Айниқса, ҳудудий профилактика инспектори томонидан мунтазам равишда ўтказилаётган “Тиғ”, “Хавфсиз тун” профилактик тарбиявий тадбирлар туфайли янгиободликлар ҳаёти тинч, осойишта эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Тадбир давомида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳаси координатори, журналист Робия Йўлдошева ҳар қандай соғлом жамият, соғлом ҳаётнинг асоси юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар эканлигини алоҳида қайд этиб, мазкур лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган провард натижалар ва бу лойиҳада халқнинг иштироки хусусида батафсил тўхталди.

Тадбирда Янгиобод МФЙ фаоли Зиёда Халиллаева сўзга чиқиб, маҳалладошларини ёш авлодни оила қадриятлари, миллий-маънавий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш борасида доимий ҳамжиҳатликда иш тутишга даъват этди. Шу билан бирга бирдамлик халқ учун жуда катта куч, енгилмас ирода эканлигини таъкидлади.

Тадбир ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноят содир қилишга мойил, муқаддам судланган, шахслар билан ишлашишда маҳалла аҳлини янада бирдам, жипс бўлишга давъат этувчи фикр алмашувлар асосида, самимий ва ошкора вазиятда ўтгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026