22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 18:03
Жамият 👁 200

ҲУҚУҚ БЕЛГИЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАРСИЗ ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАРГА ИЖАРА ВА МУЛК ҲУҚУҚИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛАДИ

ҲУҚУҚ БЕЛГИЛОВЧИ ҲУЖЖАТЛАРСИЗ ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙЛАРГА ИЖАРА ВА МУЛК ҲУҚУҚИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛАДИ

Маълумки, яқинда Президент томонидан “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди. Ушбу Фармон билан эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.

Амударё туманида ҳам Давлат кадастрлар палатасининг туман филиали ҳамда Кадастр агентлиги туман бўлими ходимлари томонидан мазкур Қарорга мувофиқ амалий ишлар ва тушунтириш-тарғибот тадбирлари бошлаб юборилди. Турли ҳудудларда аҳоли ўртасида бўлиб ўтаётган тадбирлар давомида фуқароларга Президентимизнинг “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ўтган даврда Президентимизнинг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз 50 361та уй-жойга бўлган ҳуқуқлар эътироф этилган. Лекин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг маълумотларига кўра, ҳуқуқ эътироф этилмаган қўшимча 43 432та уй-жойлар мавжуд.

Қорақалпоғистон аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган мазкур Фармонда ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби кўрсатиб ўтилган.

Бунинг учун фуқаро уй-жойдан 2018 йил 1 майгача бўлган даврдан бошлаб ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз фойдаланган бўлиши, ушбу ҳолат космик суратларни қайта ишлаш орқали ҳамда сўнгги 5 йил учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи тўланганлиги тасдиқланган бўлиши лозим. Шунингдек, ҳуқуқни эътироф этиш бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаслиги, ер участкаси бўш бўлмаслиги, унда қурилган уй-жой яшаш учун мўлжалланган бўлиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги керак.

Ундан ташқари, ер участкаси суғориладиган ерлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, транспорт, алоқа ва мудофаа мақсадларига мўлжалланган ерлар, кимёвий ёки радиоактив моддалар билан ифлосланган ерлар тоифасига кирмаслиги, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналарида, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналарида жойлашмаган бўлиши шарт. Ер участкасига ижара ҳуқуқи 1998 йил 30 апрелга қадар эгалланган ерлар учун – 0,24 гектаргача, 1998 йил 1 майдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган ерлар учун – 0,06 гектаргача ҳажмда эътироф этилади. Бунда уй-жой эгалари ҳамда туман ҳокими ўртасида ер участкаси ижараси шартномасини тузиш талаб этилмайди. Ушбу мезонга тушмайдиган ёки белгиланган ҳажмдан ортиқча ep участкалари захирага қайтарилиши, уларни бериш, реализация қилиш Ep кодексида белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим. Ҳуқуқ эътироф этилганлик учун бир марталик йиғим ундирилади.

Давлат кадастрлар палатаси Амударё тумани филиали ҳамда Кадастр агентлиги туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирларида фуқароларга ҳуқуқларни эътироф этиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори билан тасдиқланадиган уй-жойлар рўйхатига мувофиқ Жўқорғи Кенгес қарори билан расмийлаштирилиши, агарда талабгорлар ва чегарадош ер участкалари эгалари ўртасида низо мавжуд бўлса, Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори низо бартараф этилганидан кейин қабул қилиниши кабилар тўғрисида маълумотлар берилмоқда. Қарор қабул қилиш ҳамда унга ўзгартириш, қўшимчалар киритишнинг охирги муддати – 2024 йил 1 август деб белгиланганлиги, ушбу қарорлар адлия органида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганидан кейин қабул қилиниши ва расмий эълон қилинганидан кейин кучга кириши ҳам тушунтирилмоқда. Бўлим ходимлари томонидан ушбу Фармон мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказиш ва фуқароларни хабардор қилиш, берилаётган имкониятдан фойдаланиб, ҳуқуқ эътироф этилмаган ер ва уй-жойларнинг барчасини қамраб олиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ҳужжатсиз уй-жойлар масаласи доим зиддиятларга сабаб бўлиб келган. Фуқароларнинг бу борадаги ҳуқуқларини тўла англаб етмаганлиги, тегишли тартиб ва қонун-қоидаларни билмаслиги оқибатида келиб чиқадиган бундай ҳолатлар уларнинг ўзларига ҳам, давлатга ҳам қатор муаммоларни келтириб чиқараётгани сир эмас. Эндиликда мазкур Фармон билан қорақалпоғистонликларга бу борада катта имконият яратилиб, халққа ва давлатга қийинчилик туғдираётган муаммолар бартараф этилади.

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026