“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг грант лойиҳаси доирасида Дўрман овулида тадбир ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш” мавзусида эълон қилинган 5-грант танловида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман бўлинмаси “Обод маҳаллам” номли лойиҳаси билан иштирок этиб, 40,0 млн. сўм грант маблағи соҳиби бўлди.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмасининг ушбу лойиҳани амалга оширишдаги асосий мақсади – атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ҳамкорликда жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш, аҳолининг экологияга оид билимларини кенгайтириш мақсадида учрашувлар, давра суҳбатлари, танловлар ташкил қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшишдан иборат.
Лойиҳанинг 2023 йил июль ойи учун белгиланаган иш режасига мувофиқ фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар фаолияти самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида соҳа мутахассислари иштирокида Дўрман овул фуқаролар йиғинида туманнинг Қиличбой ҳудудидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари комиссиялари вакиллари учун ўқув-семинар ташкил қилинди. Ўқув-семинарда Қиличбой ҳудудидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва Дўрман овули маҳаллакомлари ҳамда фаолларидан жами 39 нафари қатнашди.
Ўқув-семинарда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш мақсадида лойиҳа кординатори Х.Султанов, Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими шуъба мудири Б.Турабаев, Дўрман овул фуқаролар йиғини раиси А.Юсуповлар мавзу бўйича маъруза қилдилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶