АМУДАРЁ МУҲАНДИСЛИК ТЕХНИКУМИДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ВА “КАРЬЕРА КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 августдаги 5241-сонли Қарорига асосан битирувчилар учун хар бир туман ва шахарда мехнат ярмаркалари ва “Каръера куни”ни ташкил этиш белгиланган. Президентимизнинг ушбу Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 22 июль куни Амударё муҳандислик техникуми биносида мехнат ярмаркаси, битирувчилар учун “Каръера куни” ўтказилди.
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва “Карьера куни” тадбири Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Амударё тумани ҳокимлиги, Амударё муҳандислик техникуми билан хамкорликда ташкил қилинди.
Мехнат ярмаркасини Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбаев очди ва ярмарка иштирокчиларига омад тилади.
Ярмаркада Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Амударё тумани ҳокимлиги, Амударё муҳандислик техникуми туман Ёшлар ишлари агентлиги Амударё бўлими, туман Савдо-саноат палатаси масъуллари қатнашдилар. Шунингдек, 61 та корхона ва ташкилотлар 329 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Меҳнат ярмаркасига туман худудида яшовчи, иш изловчи фуқаролар ва Амударё мухандислик техникуми, академик лицей битирувчилари, ўрта-махсус таълим муассасалари битирувчилари, олий таълим битирувчилари таклиф қилинди. Бундан ташқари, тадбиркорлар, ҳунармандлар, тижорат банклари, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқитиш ўқув масканлари ўқитувчилари ҳам иштирок этишди.
Жорий йил меҳнат бозорига Амударё туманида 4058 нафар битирувчи кириб келди. Улардан 2764 нафари умумтаълим мактаблари, академик лицей битирувчилари бўлиб, шундан 55 нафари академик лицей битирувчилари, 417 нафари ўрта-махсус таълим муассасалари битирувчилари, 877 нафари олий таълим битирувчилари ҳисобланади
Ҳозирги кунда Амударё туманида Қипчоқ ОФЙ, Қиличбой ОФЙ, Хитой ОФЙ ҳамда Қангли ОФЙ касб-ҳунар ўқув масканлари фаолият олиб боради.
Ярмаркада Қангли овулида ташкил қилинган ўқув масканида тикувчилик йўналишида 3 ой давомида ўқитилган 20 нафар битирувчи хотин-қизларга ўқишни мувафаққиятли тамомлаганликлари муносабати билан сертификатлар топширилди.
Ярмаркада 112 нафар, шундан 74 нафари жорий йилги битирувчи ёшлар ҳам қатнашдилар. Доимий ишга жойлашиш учун 17 нафар фуқарога йўлланма берилиб, ишга жойлаштирилди, 19 нафар фуқаро, шундан 4 нафари битирувчи ёшлар касбга ўқитиш, қайта ўқитиш курсларига юборилди, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига эса 15 нафар ёшлар жалб қилинди, 61 нафар фуқарога, шундан 59 нафари битирувчи ёшлар бўлиб, мехнат қонунчилигига оид масалалар, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, чет давлатларда мехнат фаолиятини расмий равишда амалга ошириш ва бошқа масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.
Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА, Равшан БАҲРОМОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶