“Обод маҳаллам” номли грант лойиҳасига доирасида Жумуртов шаҳарчасида тадбир ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш” мавзусида эълон қилинган 5-грант танловида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман бўлинмаси “Обод маҳаллам” номли лойиҳаси билан иштирок этиб, 40,0 млн. сўм грант маблағини ютуб олди.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмасининг ушбу лойиҳани амалга оширишдаги асосий мақсади – атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ҳамкорликда жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш, аҳолининг экологияга оид билимларини кенгайтириш мақсадида учрашувлар, давра суҳбатлари, танловлар ташкил қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшишдан иборат.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмасининг “Обод маҳаллам” номли грант лойиҳаси иш режаси
2022 йилнинг декабр ойидан 2023 йилнинг декабр ойигача 12 ойга мўлжалланган. Жорий йил июн ойи учун белгиланаган иш режасига мувофиқ атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш мақсадида Жумуртов шаҳарчасида Оқ олтин ҳудудидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирокида учрашув ташкил қилинди. Учрашувда Оқ олтин ҳудудидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва Жумуртов шаҳарчаси маҳаллакомлари ҳамда фаолларидан жами 36 нафар киши қатнашди.
Учрашувда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси раиси мутахассиси Х.Султанов, Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими шуъба мудири Б.Турабаев, Қорақалпоғистон Республикаси Экалогия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Амударё туман инспекцияси инспектори И.Кенжабаевлар қатнашиб, маъруза қилдилар ҳамда масалага оид тарқатма материаллар тарқатилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶