20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 18:41
Жамият 👁 2,256

ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК САМАРА БЕРМОҚДА

ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК САМАРА БЕРМОҚДА

Мамлакатимизда хотин-қизлар манфааатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар натижасида бугунги кунда уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва нуфузи тобора ошиб бормоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида аёллар ҳуқуқларининг кафолатлари ўз ифодасини топгани, қатор халқаро ҳужжатлар, чунончи, БМТнинг "Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенцияси ратификация қилингани муҳим омил бўлаётир.

Ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади. Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги билан нафақат оила, шу билан бирга, бутун жамиятда соғлом муҳитни сақлаб турадилар. Юртимизда хотин-қизларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик янада юқори босқичга кўтарилгани бунинг ёрқин ифодасидир.

Давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, билим ва малакасини юксалтириш, оила, никоҳ муносабатларини тартибга солиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётгани эътиборга молик. Жумладан, оилалар мустаҳкамлигига таъсир кўрсатаётган салбий ҳолатлар комплекс тарзда ўрганилиб, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, айниқса, қизларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил рўёбга чиқарилмоқда.

Шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари ходимлари, хотин-қизлар қўмиталари, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, соғлиқни сақлаш муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорликда жойларда ташкил этилаётган амалий учрашувлар, ҳуқуқий маърифат кунлари соғлом оилани шакллантириш, ёш оилалар тотувлигини асраш, йигит-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини самарали йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этаяпти. Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, уларни касаначилик фаолиятига кенг жалб этиш, айниқса, баркамол авлодни вояга етказишда оиланинг ролини ошириш, бунда давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтириш бўйича амалий ишлар қилинаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Фуқаролар йиғинларининг аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлари самарадорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Фонднинг туман бўлинмаси томонидан "Оила – маҳалла – таълим муассасаси ҳамкорлигини янада кучайтирайлик” номли қўлланма ишлаб чиқилди. Туман ХТМФМТТЭ бўлими билан биргаликда таълим муассасалари маънавиятчилари ҳамда маҳалла маслаҳатчилари иштирокида семинарлар ўтказилмоқда. Қисқа қилиб айтганда, эзгу мақсадлар йўлидаги ижтимоий шериклик – турмушимиз сифати ошишига хизмат қилмоқда.

Гавхар ЧИМБАЙЧИЕВА, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026