“ВАТАН ТАЯНЧИ” КЎНГИЛЛИ ЎСМИР-ЁШЛАР ОТЯРДЛАРИНИНГ НАМУНАЛИ АЪЗОЛАРИГА ТАВСИЯНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан тақдирига дахлдорлик, маънавий-ахлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда қонунларимизга нисбатан юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш, эркин фикрлайдиган,мустаҳкам билимли, жамиятда муносиб мавқеини эгаллаш қобилиятига эга, мустақил қарор қабул қилишга қодир, мамлакатнинг, халқи ва оиласининг фаровонлиги янада ривожланиши учун сидқидилдан интиладиган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш мақсадида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий – ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Қарори қабул қилинган эди. Қарорга мувофиқ туманимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳам 10-11 синф ўқувчиларидан иборат кўнгилли 20 нафарни ташкил этувчи “Ватан таянчи” отрядлари тузилди. 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, “Ватан таянчи” ҳаракати фаолиятида муносиб иштирок этган ҳамда мактабни аъло баҳоларга тамомлаган “Ватан таянчи” отрядининг бир нафар аъзосига олий ҳарбий ўқув юртига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилиши йўлга қўйилди.
Ушбу тавсиянома уч йил мобайнида амал қилади ва тавсияномага эга бўлганларга республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган баллининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл берилади.
Яқинда Манғит шаҳридаги 16-сонли мактаб мажлислар залида туманимиз мактабларида ташкил этилган “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик отрядларининг муносиб аъзоларига республикамизнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун ана шундай тавсияномаларни тақдим этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирга туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, мактабларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари, тавсияномага муносиб кўрилган ёшлар, уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Тадбирни туман Мудофаа ишлари бўлими “Ватан таянчи” ҳаракати туман бўлими бошлиғи Зокир Саъдуллаев очди ва юртимизда ўсмир-ёшларни она юртига садоқатли, юрт келажаги учун курашувчи, мард, олийжаноб ва ватанпарвар қилиб вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, туман мудофаа ишлари бўлими ходимларининг саъй-ҳаракатлари тўғрисида гапирди.
Шунингдек, “Ватан таянчи” кўнгилли ўсмир-ёшлар отрядларининг ўқишда ва отряд ҳаракатида фаол қатнашган, алоҳида намуна кўрсатган аъзоларига олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар тантанали суратда топширилди.
Тавсиянома олган ўқувчиларни туманимиз мактабларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбарлари Рашид Нуримбетов, Лазиз Матсапоев, Акмал Саидов, Турсунбой Тагаев, Хуршид Полвонов, Марат Сетдаров, Даврон Ўринов, Баҳром Бобожонов, Имин Йўлдошев, Юсуфбой Аллаберганов, Анвар Кўшбоев, Сададдин Қаландаров, Шамшаддин Матсапаев, Рустам Худоёровлар қизғин қутладилар ва келгуси ўқиш ва ишларида улкан муваффақиятлар тиладилар.
Ўз орзу-умидлари йўлидаги интилишларининг илк натижаси – тавсиянома олган “Ватан таянчи” кўнгилли ўсмир-ёшлар отярдлари аъзолари бунингдек ишончни оқлашга сўз бердилар.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶