20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 23:43
Жамият 👁 369

Хотин-қизлар фаоли аёлларнинг ҳақиқий кўмакчисига айланган

Хотин-қизлар фаоли аёлларнинг ҳақиқий кўмакчисига айланган

Овул ва маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилганига бир йилдан ошиғроқ вақт бўлди. Шу давр мобайнида Амударё туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагидаги кўплаб хотин-қизларга ёрамлар кўрсатилиб муаммолари ижобий ҳал этилди. Бу борадаги ишларнинг тизимли ва самарали йўлга қўйилишида албатта, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг хизматларини эътироф этмоқ лозимдир.

Амударё тумани марказидан олисроқда жойлашган Хизр эли маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоли Гулнора Матниязова ҳам ўз фаолияти давомида хонадонма-хонадон юриб, ҳудуд хотин-қизларининг турмуш тарзи, турли ёш тоифасидаги аёлларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганган ҳолда ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.

Маҳаллада жорий йил бошидан “Аёллар дафтарига” 107 нафар аёллар қамраб олинди. Ушбу аёлларга “Аёллар дафтари”га киритиш тоифалари бўйича турли ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, хотин–қизлар фаоли Гулнора Матниязова ҳоким ёрдамчиси Анвар Тажибоев билан биргаликда ҳамкорликни самарали тарзда йўлга қўйиб ишсиз аёлларга имтиёзли равишда кредитлар ажратилишига ва бандлиги таъминланишига ҳисса қўшиб келмоқда. Шунингдек, маҳалладаги 11 нафар аёлга ўз эҳтиёжлари учун имтиёзли равишда кредитлар ажратилиб электромотацикллар берилди.

Маҳалла аҳлининг тиниб-тинчимаслиги, меҳнаткашлиги, қолаверса, хотин-қизлар фаолининг ўз касбига фидоийлиги сабаб шаҳар ҳудудлардаги барча шароитлар шу ернинг ўзида яратилишига эришилган.

Маҳаллада истиқомат қилувчи Дилбар Хўжанова “Хизир эли ширинликлари” номи остида нон ва қандолат цехини очиб ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Шундан буён маҳалла аҳли ортиқча овворагарчиликдан қутилди. Ўз уйидан бир чақрим ҳам нари кетмай тўй ва базмлар учун нон ва нон маҳсулотларини, ширинликларни шу ернинг ўзидан харид қиладиган бўлди. Тадбиркор аёл аввало ўзининг, қолаверса икки нафар ишсиз келинларини ҳам иш билан таъминлади.

Маҳалладаги ишсиз аёллардан яна бири Дилбар Абуллаева ҳам “Аёллар дафтари”нинг 6-тоифасига киритилган эди. Аёлга 2022 йилнинг декабрь ойида субсидия ажратилиб, 1 сотих томорқа ерига иссиқхона қуриб берилди. Хозирги кунда у иссиқхонадан каттагина даромад олиб келмоқда.

Маҳаллада паррандачилик йўналиши бўйича ҳам ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган аёллар талайгина. Шулардан бири Ҳайитжон Жумашевадир. Унга хотин-қизлар фаолининг кўмаги билан 5 млн. сўм миқдорида пул маблағи ажратилди. У бу маблағ эвазига ўз уйида инкубация ташкил қилиб, маҳалладошларини парранда гўшти ва тухуми билан таъминлаб келмоқда.

Хизр эли маҳалласида аёллар учун гўзаллик салони йўқлиги хотин-қизлар фаолини қийнаб келарди. Бу соҳага қизиқиши кучли бўлган маҳалладоши Моҳира Шамуродова билан яқиндан суҳбатлашиб, гўзаллик салони очишига ёрдам берди. Моҳира Шамуродовага ҳоким ёрдамчиси Анвар Тожибаевнинг тавсияномаси ососида 33 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди.

Биз ижодий гуруҳимиз билан бугунги кунда маҳалла аҳли ўз эҳтиёжлари учун шаҳарга бориб келиши шарт эмаслигини, ҳамма шароит ва имкониятлар шу кичик қишлоқнинг ўзида мавжуд эканлигига гувоҳ бўлдик.

Хотин-қизлар фаолининг эса ҳар бир оиланинг дарди ва қувончига шериклиги, ҳар қандай муаммони маҳалланинг ўзида ҳал қилишга интилиши, аёлларнинг муаммоси унинг ҳам муаммоси эканлиги бир кундик иш фаолияти давомида ўз исботини кўрсатди.

Орамизда Гулнора Матниязова сингари ўз касбига фидоий маҳалла тизими ходимлари кўпаяверишига тилакдошмиз!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026