15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 15:13
Жамият 👁 371

Амударё тарихига бир назар

Амударё тарихига бир назар

Амударё туманининг йирик овулларидан бири - Хитой овул фуқаролар йиғини тасарруфида Чангалбоғ, Мулкдор, Кулол, Дангбоши, Сапошбой, Бангги, Торёп, Мўллашол, Оқбошқалъа сингари қавмлардан иборат.

Хитой овули номининг келиб чиқиши бўйича турли ривоятлар мавжуд. Баъзи бировлар уни “Хитой” эмас балки “Ктай”, “Ке-те” сўзларидан келиб чиққан деб исботламоқчи бўладилар. Яна бировлар “Қитдай”- озгина кичик ер маъноси ҳам бор деб юрадилар.

К.Нуржанов ва Ғ.Хўжаниязовларнинг фикрича, бу қишлоқ Чингизхон босқини даврида ўлкада жойлашган миллати хитой уруғидан бўлган навкарларга суюнчи тарзида инъом этилган ерлар шарафига “Хитой” деб аталган бўлса ажаб эмас.

Чингизхон Хоразмга уриши бошлангандан 4 йил аввал Хитойни ўзига бўйсундирган ва минглаб уйғур, хитой аскарларини жангга жалб этгани тарихдан маълум. Яна бошқа манбаларда тилга олинишич бу ерда туркий қавмлар саналмиш Хитой уруғининг вакиллари яшаган. Хасан Ато Абушийнинг “Туркий қавмлар” китобида ёзишича “Хитойлар сўнг замонларга қадар Соф ва пок хулқли, ғадр, хиёнат ва ёлғонсиз, ҳунар ва маорифга тиришқоқ, оз ила қаноат этувчи халқлардир”.

Яна бошқа Пирмат Шермуҳаммедов ўз китобида бу қишлоқ Чингизхон босқини даврида ўлкада жойлашган миллати хитой уруғидан бўлган навкарларга суюнчи тарзда ином этилган ерлар шарафига Хитой деб аталган бўлса ажаб эмас.

Чингизхон Хоразмга юриш бошлашдан тўрт йил аввал Хитойни ўзига бўйсундирган ва минглаб уйғур, хитой аскарларини жангга жалб қилгани тарихдан маълум.

Яна бир муҳим жиҳати Хитой қишлоғининг Буюк ипак йўлида жойлашганлигидир. Академик Яхё Ғуломовнинг “Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Қадимги замонлардан ҳозиргача” китобида ёзилишича, Хоразмда учта халқаро йўл туташган. “Биринчиси, Мовороуннаҳрдан бошланган асосий карвон йўли. Иккинчиси Хуросондан, учинчиси, Журжондан бошланган карвон йўлидир.

Биринчи йўл Бухоро-Варахша-Қизилқум орқали, Шўрохон, Кат-хос, Нузкат-Вайхон, Нукбоғ, Маздакхон, Гурганч орқали ўтган, иккинчи йўл Амул-Тохирия, Дарғон, Жибарбдон, Садвар, Хазарасп, Хонқа, Гурлан, Порсу, Гурганч орқали ўтган. Гурлан билан Порсу орасида қадимий Хитой қишлоғи жойлашган Учинчиси, Журжондан Змухшир қудуқлари бўйлаб, Қизилравот орқали Гурганчга ўтган.

Бугунги кунда Хитой овули Амударё туманининг обод ва кўркам гўшалардан биридир. Бу ерда Охунбобоев номли жамоа хўжалиги, “Намуна” уруғчиликка ихтисослашган хўжалик жойлашган. Ўнлаб фермер ва пудратчилар хўжаликлар пахта дон сабзовот, полиз ва чорва моллари йртиштириб келмоқда.

Овул 13 аҳоли пунктидан иборат бўлиб, туман маркази билан оралиғи 20 км масофани ташкил этади.

Дўрман фуқоролар йиғини. Ўрта Осиёда хусусан Ўзбекистонда “Дўрман” номи билан айтилувчи қавм, қишлоқ ва жойлар кўп учрайди. Жумладан Тошкент, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятларида “дўрман”, “Дўрманча”, “Юқори Дўрман”, “Ўрта Дўрман”, “ Қуйи Дўрман” деб аталадиган элат ва қишлоқлар мавжуд.

Дўрман мўғулча тўрт деган маънони англатади. Хива хони Абулғозий ўзининг “Шажараи Тарокима” китобида дўрман уруғи ҳақида талайгина маълумотларни бериб ўтади.

Амударё туманининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Дўрман фуқаролар йиғини қарамоғида “Оқча”, “Қорамон”, “Бўз солма”, “Бўзчи” каби аҳоли пунктлари мавжуд.

Қанғли. Бази олимлар Қанғли уруғи номини аравада кўчиб юрувчи кишилар авлоди деган маънони билдиради деб айтади. Овул аввалига Қанғли-Қипчоқ деб аталган. 1992 йил март ойида ушбу қишлоққа Қанғли номи берилади.

Қанғли қишлоғи ва туманнинг Қипчоқ бўлими ҳудудида истиқомат қилувчи қанғлилар ҳақида сўз юритадиган бўлсак, бу жараён тадқиқотчи К.Л.Захидина томонидан анча жиддий ўрганилган. Тадқиқотчиларнинг илмий хулосасига кўра, бу ерда қанғлиларнинг қора қанғли, пишкакли қанғли, буқа қанғли, ўрмонли қанғли, ирғақли қанғли, болғали қанғли сингари уруғлар мавжуд бўлган.

Шарқшунос олимларнинг узоқ йиллар олиб борган тадқиқотларига кўра бир пайтлар қанғлиларнинг ўзига хос мақоллари, маталлари, эртаклари ва достонлари бўлган. Улар орасида “Қипчоқ ва Узро” ишқий қаҳрамонлик достони алоҳида аҳамиятга эга. Достонда мард, одамшаванда, тўғри сўз, ҳақиқат учун ўзини ўтга чўғга урадиган Қипчоқ исмли йигит қора ниятли кишиларнинг хийласи туфайли душман қўлига асир бўлиб тушади. Бундан хабар топган севгилиси Узро ўз яқинлари билан ғанимлар устидан бостириб боради ва Қипчоқни тутқундан халос этади.

Қанғ сўзининг келиб чиқишига келадиган бўлсак. Бу ҳақида кўплаб илмий адабиётларда ёритилган, лекин шунга қарамасдан Қанғ сўзининг этимологияси хусусида олимлар орасида ҳалига қадар аниқ фикрга келинмаган.

Тарихчи Рашидиддин “Қанғли” сўзининг келиб чиқишин афсонавий шахс Ўғузхон номи билан боғлайди. Ривоятларда айтилишича, Ўғузхон ўз уруғ аймоқлари билан урушиб юрган кезларда қўлга киритган бойликларини ташиш учун махсус арава ясатган. Арава туркей тилда “Қанғли” дейилган. Шунинг учун ҳам улар аравани қанғли номи билан атаганлар. Қанғлиларнинг барчаси уларнинг авлоди саналган.

Абулғозихон “Қанғли” сўзининг пайдо бўлишини Ўғузхон қўшини номи билан боғлаб, қуйдагиларни ёзади: “Ўғузхон татар хони билан уришиб, улар устидан ғалаба қозонгач, катта ўлжани қўлга киритади. Талон-тарож билан ортирган бойликлар от, туяларга юкланган бўлса ҳамки, яна жуда кўп қисми ортиб қолади. Бу ортиб қолган молларни нима қилишини билмай турган бир вақтда Ўғузхон қўшинларининг ичида ақл-идрокли бир киши бўлиб, у арава ихтиро қилади. Унинг ясаган аравасига қараб бошқалар ҳам арава ясаб, урушда тушган ўлжаларни жойлаб, уйларига қайтадилар. Аравани Қанқа деб номлаганлар. Аравани Қанқа деб аташининг белгиси, у ҳаракат қилаётганда “қанқ-қанқ” деб товуш чиқарган. Аравани даставал ясаган, ихтиро қилган кишини қанғли деб атаганлар. Қанғли элининг барчаси шу кишининг авлоди саналган”

Муаллифи номаълум бўлган “Ҳудуд ул олам” китобида ёзилишича “Қадим Хоразм пойтахти Кат ва унинг атрофларида қад тиклаган Хитой, Манғит, Қипчоқ қалъалари ҳамда қишлоқларида мард ва олийжаноб кишилар яшаганлар, улар ўзларининг ор ва номуслари учун қаттиқ курашган. Меҳмондўстлик ва самимийликда уларнинг олдига тушадигани бўлмаган.”

Қишлоқ таркибида Қонжигали, Жумабой сога, Пишкакли, Вахм ёп, Мотор ёп, Қум ёп, Қорағай, Бўз сингари аҳоли пунктлари мавжуд.

Қонжигали туман марказидан 19 км узоқликда жойлашган. У шимолдан Амударё, шарқдан Қипчоқ ширкат хўжалиги, жанубдан Вахум ёп, ғарбдан Моторёп билан чегарадош.

Тилшунос ва тарихчи олимлар ўртасида Куйиккўпир атамаси ҳақида бахс ва мунозаралар ҳамон давом этиб келмоқда. Баъзилар уни Қуйи (қудуқ) кўприк, Кийик кўприк, Куйганкўприк, Куюк кўприк дея изоҳлайдилар. Аслида буларнинг ҳеч бири ҳақиқатга яқин эмас. XII-XVI асрлардаги мўғиллар ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиёга, шу жумладан Оролбўйи, Хоразмга кўплаб мўғил, уйғур, хитой, талас, уйчин, жалоир қавмига мансуб навкар йигитлар келишган ва шу ерлик қизларга уйланиб, шу заминни ватан тутадилар. Марказий Осиёнинг, шу жумладан Хоразм вилоятининг Хонқа, Янгибозор, Гурлан туманларида куюклар қавми, Абдулла куйик, Оташ куйик лақабли фуқаролар авлоди ҳозир ҳам барҳаёт. Шундан келиб чиқиб, дадил айтиш мумкунки, туманнинг “Наврўз” ва “Ўзбекистон” жамоа хўжаликлари жойлашган “Қизил чоли”, “Аламчи”, “Эшоновул”, “Жамолхўжа”, “Қишлоқ”, “Қитаёвул” қавм ва элатлари туркей қавмлардан бири- куйиклар номи билан аталади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкунки “ Куйик кўпир”- уруғ номидан олинган қавм-қишлоқнинг ҳозирги аталишидир.

Куйиккўпир туманнинг Урганч-Манғит-Нукус автомагистрали бўйида жойлашган бўлиб, воҳанинг обод қишлоқларидан биридир.

Шаҳноза Қурбонбоева, 77-сонли мактаб ўқитувчиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019