Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” ўтказилмоқда
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимиз бўйлаб 30 июнь − “Ёшлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” ўтказилмоқда.
Амударё туманида ҳам бу борадаги ишлар юқори савияда ташкил этилди.
6 июнь куни Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги спорт мактабида “Саломатлик учун 5000 қадам” акцияси ўтказилди.
Акцияда тумандаги барча маҳаллалардан фаол ёшлар келиб иштирок этишди. Юриш машқидан сўнг, эрталабки бадантарбия машқлари бажарилди.
Шундан сўнг, ойлик доирасида ташкил этиладиган кенг кўламли маънавий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш учун таниқли олимлар, зиёлилар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар – “Маърифат" тарғиботчилари жамияти аъзолари иштирокида “Маърифат соати” бошланди.
Туман Маданият бўлими биносида олдида Марифат тарғиботчилари жамияти аъзолари − журналист Ойгул Кажанова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Зулфия Муминова, Ўзбекистон халиқ артисти Одина Нарзуллаева, Қорақалпоғистон халқ артисти Сапаргул Давлетова, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Жумагул Сағиндикова, Театр вокал артисти Сарбиназ Сейтова, Қорақалпоғистон филармонияси хонандаси Нурсулиу Тўрениязовалар карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди.
Тадбирда сўзга чиққанлар “Ёшлар ойлиги” доирасида ўтказилаётган тадбирлар ёшлар маънавиятини ҳар томонлама юксалтиришга, миллий қадрият ва анъаналаримизни янада улуғлашга, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.
Тадбир давомида миллий куй-қўшиқларимиз ижро этилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Шундан сўнг, ҳаваскор ёшлар иштирокида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Ғолиблар “Маърифат тарғиботчилари жамияти аъзоларининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
“Маърифат соати” туманимизнинг Олмазор маҳалласи ҳудудида жойлашган “Баркамол авлод” болалар мактабида давом этди. Мактаб ўқувчилари томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага манзур бўлди.
Ундан ташқари, “Маънавият тарғиботчилари” жамияти аъзоларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ҳолидан хабар олгани уларга бир олам қувонч бағишлади.
Шу ўринда айтиш лозимки, ойлик доирасида ўтказилаётган тадбирлар ёшларни бирлаштиришга, миллий қадриятларимизни теран англашларига, адабиёт ва санаътни қадрлашга маданий ҳордиқ чиқаришларига ундаётгани билан аҳамиятлидир.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶